Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Redmi бренди геймерлар учун мўлжалланган биринчи смартфони — Redmi K40 Game Enhanced Edition’ни тақдим этди. Аппарат Redmi К40 линейкасининг бир қисмига айланган, деб хабар беради «Afisha.uz».

Фото: «Afisha.uz»

Фото: «Afisha.uz»

Янги қурилма Full HD+ сифат ва 120 герцли янгиланиш частотасига эга 6,67 дюймли AMOLED-экранга эга бўлган. Сенсор қатламининг сўров частотасини эса 480 герцга қадар кўтариш мумкин. Яъни смартфон дисплейининг техник тавсифи ўйинга мосланади. Бармоқ изи сканери ўчириб-ёқиш тугмасига, овоз баландлигини созловчи тугма эса қарама-қарши томонига жойлаштирилган.

Фото: «Afisha.uz»

Фото: «Afisha.uz»

Телефон асосини 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган Dimensity 1200 процессори, 6/12 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотира ташкил этади. Қурилма қалинлиги — 8,3 миллиметр, ичидан эса сиғими 5065 мА/соатга тенг аккумулятор ўрин олган. USB-C ёрдамида 67 ваттли тезкор қувватлана олади.

Redmi K40 Game Enhanced Edition стандарт версиядан орқа қопқоғига қотириладиган қўшимча тугмалар ва яшин шаклидаги чақноқ билан фарқланади.

Фото: «Afisha.uz»

Фото: «Afisha.uz»

Redmi К40’нинг геймерлар учун мўлжалланган версияси тўртта камерага эга бўлган: фронтал 16 мегапиксел, шунингдек, 64 мегапикселли асосий, 8 мегапикселли ултра кенг бурчакли ва 2 мегапикселли қўшимча макро-датчик. Бундан ташқари, 4К сифатли видеони сониясига 30 та, 720ръни эса 960 кадр олиш имкониятига эга. Шунингдек, смартфон JBL билан ҳамкорликда яратилган стереодинамиклар, IP53 ва Dolby Atmos стандарти бўйича ҳимояга эга бўлган.

Redmi K40 Game Enhanced Edition уч хил рангда сотувга чиқади: оқ, қора ва кул ранг. Хитойдаги расмий нархлари:

  • 6/128 ГБ — 310 доллар;
  • 8/128 ГБ — 340 доллар;
  • 8/256 ГБ — 370 доллар;
  • 12/128 ГБ — 370 доллар;
  • 12/256 ГБ — 415 доллар.
Бундан ташқари, Redmi жанг санъатининг афсонаси, актёр ва режиссёр Брюс Ли шарафига Redmi К40 Bruce Lee Special Edition махсус версиясининг тақдим этилишини эълон қилган.

Фото: «Afisha.uz»

Фото: «Afisha.uz»

Смартфон етказиб бериш жамланмаси, жиҳозланиши ва ташқи кўриниши билан фарқланади. Қора чизиқли сариқ қути ичидан 67 ваттли қувватлантириш блоки, қувватлантириш учун сариқ кабель, ғилоф ва актёрнинг сурати туширилган махсус откритка ўрин олган.

Фото: «Afisha.uz»

Фото: «Afisha.uz»

Redmi К40 Bruce Lee Special Edition 12/256 ГБ версиясида 430 доллар қийматида тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Redmi компанияси февраль охирида бешта янги қурилмаси — Redmi К40, К40 Pro, К40 Pro+ смартфонлари, RedmiBook Pro ноутбуги ва Redmi AirDots 3 симсиз наушнигининг тақдимотини ўтказган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)