Интернетда Xiaomi компаниясининг ўзига хос дизайнга эга смартфони патентига оид маълумотлар пайдо бўлди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Қурилманинг ён томонлари текис бўлгани сабаб ўтган йилги Apple линейкасини ёдга солади. Шунингдек, унда битта жисмоний тугма ёки порт борлигини кўриш мумкин, бу смартфонга футуристик кўрк бағишлаган.
Қурилма корпусининг олд қисмида камера учун тешикларсиз катта дисплей жойлашган. Смартфон экраности камераси билан жиҳозланган бўлиши мумкин. Xiaomi бу каби технология устида иш олиб бораётгани олдиндан маълум.
Xiaomi томонидан патентланган смартфон орқа корпуси ҳам ноодатий дизайнга эга. Унда камераларнинг янги тизимини кўриш мумкин — линзалар яшин шаклида жойлашган. Бу чақноққа эга учталик камера ёки иккиталик чақноққа эга иккита камера бўлиши мумкин.
Xiaomi мазкур смартфонини қачон тақдим этиши номаълум.
Изоҳ (0)