Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Римда пицца тайёрлайдиган ҳамда сотадиган қурилма пайдо бўлди, деб ёзади  «Российская газета».

Фото: «italy24news.com»

Фото: «italy24news.com»

Италиянинг Балоня маркази майдонларининг бирида оддий савдо автоматига ўхшаган «Мr.Gо.Pizza» деб номланган қурилма пайдо бўлди. Пиццамат яратувчиси уни қандай ишлаши ҳақидаги видео билан бўлишган. Қурилманинг ичида миксер мавжуд бўлиб, ўзи сув ва ундан хамир тайёрлайди. Сўнгра уни текис ва думалоқ шаклда ёйиб, харидор танлаган маҳсулотларни хамир юзасига жойлаштиради ва 380 даражада пиширади. Тайёр бўлгач қутига солиб, харидорга топширади. Пиццанинг тайёр бўлиши учун умумий уч дақиқа вақт кетади.

Фото: «italy24news.com»

Фото: «italy24news.com»

Шунингдек, пицца тайёрловчи қурилма тўртта вариантни таклиф қилади: «Маргарита», «Тўрт пишлоқ», «Иблис» ва «Панчетта». Пиццанинг нархи 4,5-6 еврогача бўлиб, Римда оддий пиццаларнинг нархи бундан икки баравар юқори.

Фото: «italy24news.com»

Фото: «italy24news.com»

Таъкидланишича, ушбу янгилик маҳаллий аҳолининг барчасига ҳам ёқмаган. Уларнинг фикрига кўра, бу каби пиццаматлар кўплаб ресторанларнинг ёпилишига сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар