Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 2021 йилнинг биринчи чорагида ўртача 6 минг 500 сўмни ташкил қилмоқда, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, 2016 йилда дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 500 сўмдан иборат бўлган.

Шунингдек, мамлакатда 2016 йилда 800 та «тез ёрдам» шохобчалари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 1 минг 666 тага етказилган.

Бундан ташқари, 2021 йил биринчи чорагида «тез ёрдам» бригадалари жами 2 минг 685 тага етди. Бу рақам 2016 йилда 1 минг 648 тани ташкил қилган.

Бундан аввал Ўзбекистондаги «тез ёрдам»га амалга оширилган чақириқларнинг қарийб 1900 таси асоссиз бўлиб чиққани, Тошкентда хонадонга чақирилган тез тиббий ёрдам шифокорига бемор томонидан оғир тан жароҳати етказилгани ҳамда Жиззахда чақирув бўйича етиб келган шифокор хонадон эгасининг ўғли томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди