«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 31-тури доирасида «Хетафе»га қарши кечган ўйинда (5:2) дубль муаллифига айланди.
33 ёшли аргентиналик футболчи Примера жорий мавсумидаги голлари сонини 25 тага етказиб олди. Месси кетма-кет 12 мавсумдан бери чемпионат доирасида 25+ гол урмоқда, бу рекорд ҳисобланади.
Мессидан бошқа топ-5 лигалар доирасида фақат «Ювентус» форварди Криштиану Роналду 12 та мавсумда 25+ гол урган. Бироқ португалиялик футболчи бу ишни кетма-кетликда уддалай олмаган.
Роналду «Реал» сафидаги 12 мавсумнинг 11 тасида 25+ гол урганди. Шунингдек, у 2018/19 йилги мавсумда А Серияда 21 та гол урди.
Месси жорий мавсум Ла Лигада 29 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)