Британиянинг Cable.co.uk портали маълумотларига кўра, мобил интернет нархи арзонлиги бўйича Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Рейтингни тузишда барча алоқа операторларининг маълум хизмати учун нархлари, ушбу ҳолатда 1 гигабайт мобил интернет трафик нархлари ҳақида маълумотлар олиниб, уларнинг ўртача қиймати (медиана) белгиланади. Таҳлил учун асосан интернет хизматидан фойдаланиш учун мўлжалланган тариф режалар ва хизматлар ҳақида маълумотлар олинган.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон бир йил давомида кўрсаткичларини 33 поғонага яхшилаб олган — мамлакатда 1 гигабайт мобил интернет нархи ўртача нархи 0,6 доллар дея қайд этилган.

Таъкидланишича, 2020 февраль ойида ушбу сайтда Ўзбекистонда 1 гигабайт мобил интернет нархи 1,34 АҚШ долларини, яъни 14 050 сўмни ташкил этган. Мобил интернет нархи арзонлиги бўйича рўйхатда Ўзбекистон 54-ўринни эгаллаганини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Ўзбекистондаги 12 246 та аҳоли яшаш масканларининг 56,8 фоизида 3G, 95,5 фоизида 4G алоқаси мавжуд эмаслиги аниқланган.