Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 1-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 22 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Навбаҳор» ФК

Фото: «Навбаҳор» ФК

«Навбаҳор» ўз майдонида «Оқ-Тепа»ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди. Мезбонларнинг голларига Эҳсони Паншанбе, Забиҳилло Ўринбоев ва Аббосжон Ғуломов муаллифлик қилди.

«Қизилқум» «Хоразм» майдонида меҳмон бўлди. Учрашувда 4:1 ҳисобида Навоий клубининг қўли баланд келди. Голлар Элгужа Григалашвили, Жамшид Ҳасанов, Шамсиддин Саъдуллаев, Тимур Бекчанов ва Ойбек Қиличев ҳисобига ёзилди.

Про-Лига вакиллари «Олимпик» ва «Зомин» ўртасидаги баҳсда Темур Кападзе бошчилигидаги олимпиячилар ғалаба қозонди. «Олимпик»нинг голларига Алишер Одилов (ҳет-трик), Темур Мамасидиқов ва Бектемир Абдуманнонов муаллифлик қилди.

Фото:

Фото:

«Шўртан» «Нефтчи»ни қабул қилиб, Ислом Шодмоновнинг 90+2-дақиқадаги голи эвазига ғалаба қозонди.

1-турдан кейин барча гуруҳлардаги ҳолат қуйидагича кўриниш олди:

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Ўзбекистон Кубоги 2-тур ўйинлари 24—26 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги

Гуруҳ босқичи, 1-тур баҳслари

«Шўртан» – «Нефтчи» 1:0

Гол: 1:0 — 90+2 Шодмонов.

«Навбаҳор» – «Оқ-Тепа» 3:0

Голлар: 1:0 — 60 Эҳсони Паншанбе, 2:0 — 69 Ўринбоев, 3:0 — 79 Ғуломов.

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азим Аҳмедов, 9. Иван Солавёв, 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Ислом Исоқжонов, 17. Эҳсони Паншанбе, 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 38. Достон Абдулҳаев, 95. Забиҳилло Ўринбоев.

«Оқ-тепа»: 12. Умиджон Ҳамроев, 4. Самюэль Опекс, 6. Суннатилла Мамадалиев, 7. Шерзод Қодиров, 10. Эстеван Оспина, 20. Олимжон Каримов, 22. Убайдулла Холиқулов, 29. Муҳаммад Али Мансуров, 55. Аваз Агалиев, 11. Лонг Жи Сонг, 96. Шоҳжаҳон Қиличев.

«Олимпик» – «Зомин» 5:0

Голлар: 1:0 — 7 Одилов, 2:0 — 14 Одилов, 3:0 — Одилов, 4:0 — 43 Мамасидиқов, 5:0 — 87 Абдуманнонов.

«Хоразм» – «Қизилқум» 1:4

Голлар: 0:1 — 30 Григалашвили, 0:2 — 61 Ҳасанов, 0:3 — 69 Саъдуллаев, 1:3 — 90+2 Бекчанов, 1:4 — 90+3 Қиличев.

«Хоразм»: 12. Элдор Шуҳратбеков, 4. Жасур Отажанов, 5. Темур Машарипов, 6. Фаррух Ҳайдаров, 7. Дадахон Юсупов, 8. Сардор Жаҳонов, 10. Темур Бекчанов, 17. Саиджамол Давлатжонов, 19. Ҳабибулла Матёқубов, 88. Аброр Ҳусинов, 99. Шаҳзод Бешимов.

«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 6. Эркин Бойдуллаев, 7. Ойбек Қиличев, 14. Файзулла Қамбаров, 18. Жасур Азимов, 19. Жамшид Ҳасанов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 25. Азиз Усмонов, 30. Элгужа Григалашвили, 33. Шаҳзод Туропов, 44. Ҳумоюн Абдуалимов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар