Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ўтказилган видеоселекторда давлат раҳбари 1 майдан бошлаб талабаларга ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилиши маълум қилинганди. Шунга кўра, Президентнинг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар ижара тўловининг ярми қопланади. Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 бараваридан, қолган ҳудудларда — БҲМнинг 0,5 баравари миқдоридан ошмаслиги лозим.

Президент бошчилигида ўтган видеоселекторда масъулларга мазкур тизим орқали дастлабки босқичда 60 минг нафар ёшлар қамраб олиниши юзасидан топшириқ берилганди.

Жумладан, молия вазири Тимур Ишметовга ушбу мақсадлар учун 100 млрд сўм ажратиш, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, ректор ва вилоят молия бошлиқлари икки ҳафтада ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошлаши зарурлиги айтилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар