«Манчестер Юнайтед» вице-президенти Эд Вудворд ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Вудворд эгаллаб турган лавозимидан 2021 йилнинг охирида кетади.
Менежер «Манчестер Юнайтед» Глейзерлар оиласи қўлига ўтган 2005 йилдан бери жамоада турли лавозимларда ишлаб келади. 2012 йилда эса Вудворд жамоа вице-президенти этиб тайинланганди.
Англия ОАВнинг хабарига кўра, Вудворд Европа Суперлигаси билан боғлиқ вазият сабаб ўз лавозимидан ажралган. Аввалроқ менежер янги мусобақада қатнашиш масаласида «Манчестер Юнайтед» сардори Ҳарри Магуайр билан тортишиб қолгани хабар қилинганди.
«Манчестер Юнайтед» янги лойиҳанинг таъсисчиларидан бири эди. Бироқ клуб босимлар остида бошқа АПЛ жамоалари қатори Европа Суперлигасидан воз кечганини маълум қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)