• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Соғлиғи ёмонлашган Навальний ва жаҳон матбуоти, Кастро эрасининг якуни, Чехиядаги рус жосуслари, Путиннинг Валдайдаги навбатдаги махфий қасри. Жаҳон ҳафта ичида

    Апрелнинг навбатдаги ҳафтаси ҳам ниҳоясига етди. Ҳафта давомида жаҳон саҳнида юз берган энг қизғин воқеалар дайжестини тақдим этамиз.

    Жаҳон матбуоти Навальнийнинг саломатлигидан хавотирда

    The New York Times таҳририяти Россия президенти Владимир Путинга мухолифатчи Алексей Навальнийни шифокор кўригидан ўтказиш, унинг аҳволи қай даражада оғирлигини баҳолаш ва агар зарур бўлса, сиёсатчини интенсив терапияга юбориш сўрови билан мурожаатнома чоп этди.

    Фото: Reuters

    Мурожаат муаллифларининг айтишича, гарчи Путин ўзининг энг ашаддий танқидчисидан халос бўлишни афзал кўрса-да, (буни Кремль кимёвий заҳар ёрдамида аллақачон синаб кўрган) Навальнийнинг соғлиғи тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши айнан Путинга боғлиқ.

    «Аммо Путин жаноблари Навальнийнинг колонияда ўлишига йўл қўйиши, унинг яқинда президент Байден айтганидек, ‘қотил’ ва ўз танқидчиларини жим қилиш учун ҳамма нарсани қиладиган қасоскор золим сифатидаги мақомини мустаҳкамлашини англаб етиши керак. Путин дунёда ва унинг тобора авторитарга айланишидан чарчаган россияликлар орасида бу қандай реакцияга сабаб бўлишини тушуниш учун етарлича узоқ вақтдан бери ҳокимиятни бошқариб келмоқда».

    Хабарларга кўра, қамоқдаги Алексей Навальнийнинг соғлиғи тобора ёмонлашмоқда; у очлик эълон қилиб, шифокор кўригидан ўтишига рухсат берилишини талаб қилган. «Россия ҳукумати август ойида уни ўлдиришга уринганидан келиб чиқсак, колония маъмуриятининг Навальний билан содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги ҳар қандай «расмий» баёнотларига ишониб бўлмайди», — деб ёзади New York Times. Аммо Навальний вафот этса, бунга ким жавобгар бўлиши ҳақида шубҳа бўлмайди ва бу ўлимнинг баҳоси қимматга тушади, дея таъкидлади муаллифлар.

    Бунгача, 9 апрель куни Washington Post газетаси таҳририяти шу каби мурожаат билан чиққан эди. Газета мурожаати Путинга эмас, балки АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари ҳокимиятига қаратилган эди. Журналистлар уларни Навальнийни заҳарлашга уринишда иштирок этган мансабдор шахслар ва ташкилотларга нисбатан аллақачон қўлланилган санкциялар ҳақида тўхтамасликка чақирган. Мурожаатнома муаллифлари Навальнийнинг ўзи Путиннинг бойликларини сақловчилар деб атаган 35 олигархга қарши «Магницкий қонуни» бўйича активларни музлатиш ва ғарбга кириш тақиқловини ўз ичига олган санкцияларни жорий этиш ҳамда уларни маҳбус озод қилинмагунча рўйхатдаги шахсларга ҳамда уларнинг оилалари нисбатан қўллаш тарафдори эканини билдирган.

    «Бу натижага эришиш имкониятини берувчи стратегияга ўхшайди. Аммо бу стратегия амалга ошмаса, агар Кремль кечиктирилган суиқасд режасини амалга ошириш пайида бўлса, бунинг оқибати шу каби санкциялардан бошланиши керак»,  — деб ёзади Washington Post.

    АҚШ президенти маъмурияти сиёсатчи Алексей Навальний колонияда вафот этган тақдирда Россияни жавобгарликка тортиш бўйича бир нечта чораларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан CNN телеканалида айтиб ўтди.

    «Биз Россияга Навальний билан ҳибсда содир бўладиган воқеалар учун жавобгар эканини айтганмиз. Улар халқаро ҳамжамият олдида жавобгар бўлади. Муайян чоралар нуқтаи назаридан биз уларнинг бадали қандай бўлишига оид кўплаб усулларини кўриб чиқмоқдамиз. Ҳозирча булар ҳақида жамоат олдида баёнот беролмайман. Аммо биз Навальний вафот этса, бунинг оқибати ёмон бўлиши мумкинлиги тўғрисида Россияни огоҳлантирдик», —  деди АҚШ президентининг ёрдамчиси.

    Путиннинг Валдайдаги махфий саройи

    Россиядаги Коррупцияга қарши кураш фонди мамлакат президенти Владимир Путиннинг «энг махфий расмий дала ҳовлиси» бўйича суриштирув эълон қилди. Гап Новгород вилоятининг Валдай кўли ёнидаги «Долгий Борода» турар жойи ҳақида кетмоқда.

    Фото: WebОС

    Хабарга кўра, кадастр ҳужжатлари бўйича турар жой майдони 250 гектарни ташкил этади. Улардан 150 гектари расмий равишда Россия Федерациясига тегишли бўлиб, Федерал хавфсизлик хизмати томонидан доимий фойдаланилади. Унда қўшимча бинолар — омборлар, гаражлар, ангарлар, шунингдек, кичик меҳмонхоналар мавжуд.

    Фонд маълумотларига кўра, қолган ерлар «Прайм» МЧЖда рўйхатдан ўтган. Улар Владимир Путиннинг дўсти ва «Россия» банкининг асосий акциядори Юрий Ковалчукга тегишли.

    «Прайм»дан ижарага олинадиган ҳудудда 80 га яқин бино мавжуд. Улар орасида майдони 3500 квадрат метр бўлган тўрт қаватли бош сарой, Хитой павильони, рус кулбаси, ҳаммом, сауна, отхона, голф майдончаси, болалар майдончаси, кинотеатрга эга вип-ресторан, боулинг, билярд хонаси ва мини-казино, шунингдек ҳудудга қарашли Владимир черкови бор.

    Фонднинг ёзишича, бундан ташқари, асосий қароргоҳдан унчалик узоқ бўлмаган икки баравар катталикдаги уй бор — бу умумий майдони қарийб 7000 квадрат метр бўлган иккита ер ости қаватига эга спа-мажмуаси. Ушбу бино қаватлари режаси соларюм, сузувчи бассейн, криёкамералар, массаж ванналари, стоматология, косметология, лой терапияси ва лимфопрессинг хоналари, 25 метрли бассейн ва алоҳида массаж блокидан иборат.

    Бошқа қаватда ётоқхона, 200 метрли зал, 500 метрли меҳмонхона, хизмат кўрсатиш хонаси, овқатланиш учун махсус лифт ва аквариум учун 13 квадрат метрли хона мавжуд. Ер ости қаватида ёрдамчи ва тозалик ходимларининг хоналари, шунингдек, тузли ҳаммом, лой терапияси ва махсус алоқа воситалари учун хоналар мавжуд.

    Фонд маълумотларига кўра, Валдайдаги қароргоҳ Путиннинг энг севимли уйи. Мазкур турар жой ҳақида жуда кам маълумот мавжуд — расмий фотосуратлар ва давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар бор, холос.

    «Қачондир Путин ҳокимиятни тарк этади, қолган уйлар Совет Иттифоқи давридаги каби балансда қолади, аммо бу ерда давлат турар жойсиз ерларнинг ярмигагина эгалик қилади. Қолган ҳаммаси Ковалчукга тегишли. Путин нол тортишиш кучида ухлайдиган ва рассомларни таклиф қиладиган мана шу жой учун йилига 300 миллион рубль ҳавога совурилади», — дейилади фонд баёнотида.

    Кастролар эрасининг якуни

    Кубанинг ҳукмрон Коммунистик партияси раҳбари Рауль Кастро истеъфога чиқишини эълон қилди.

    Фото: Google Photos

    Хабарга кўра, Кастро Коммунистик партиянинг 8-сездида сўзга чиқиб, мамлакат бошқарувини Куба Вазирлар Кенгаши раҳбари Мигел Диас Канелдан иборат ўнлаб йиллик тажрибалар билан чиниқиб, яхши тайёргарликдан ўтган раҳбарлар гуруҳига топшираётганидан мамнунлигини айтди.

    Reuters Куба давлат телевидениесига асосланиб хабар беришича, Кастро ҳокимият янги раҳбариятга ўтишини тасдиқлаган.

    Аввалроқ Ғарб матбуоти 89 ёшли Кастронинг Коммунистик партия раҳбари лавозимидан кетиши ҳақида хабар берган эди. Куба Коммунистик партиясининг саккизинчи қурултойи тўрт кун давом этади. 19 апрель, душанба куни Рауль Кастро лавозимини тарк этади.

    Bloomberg хабарига кўра, Куба раҳбари ўзидан кейин кимни қўллаб-қувватламоқчи экани ҳақида ошкор қилмаган. Шу билан бирга, аввалроқ агентлик Кастро 2018 йилда республика президенти бўлган Мигел Диас Канелни қўллаб-қувватлаши ҳақида ёзган эди.

    Рауль Кастро — Кубани 1959 йилги инқилобдан бери бошқариб келган Фидел Кастронинг укаси. 2008 йилда у бир вақтнинг ўзида давлат раҳбари, Куба ҳукумати ва қуролли кучларининг бош қўмондони бўлди. 2018 йилда Куба янги Конституциясининг қабул қилиниши муносабати билан Кастро Куба Коммунистик партияси раҳбари ва бош қўмондони лавозимини сақлаб қолган ҳолда давлат ва ҳукумат раҳбари лавозимларини тарк этди. Янги Конституцияга кўра, 2019 йилда Кубада президент ва бош вазир лавозимлари қайта тикланди.

    Рауль Кастро 1959 йилдаги инқилобда қатнашиб, ғалаба қозонганидан сўнг Куба ҳарбий вазири бўлиб, ушбу лавозимни 50 йил давомида эгаллаб келган. 1965 йилда у Фидел Кастронинг ҳукмрон партия раҳбари ўринбосари бўлди ва 1976 йилда акасининг ўринбосари сифатида Давлат Кенгаши раиси этиб тайинланди. 2006 йилда соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечираётган Фидел Кастро укаси Раулга йўл бериб, Куба Давлат Кенгаши раҳбари лавозимини тарк этди. 2011 йил баҳорида Рауль Кастро партия Марказий қўмитасининг биринчи котиби этиб тасдиқланди.

    Прагадаги рус жосуслари

    Чехия 18 нафар россиялик дипломатни ортга қайтариб юборади. Бу ҳақда Чехия ташқи ишлар вазири Ян Гамачек 17 апрелда эълон қилган.

    Ян Гамачек

    Ян Гамачек
    Фото: «Ҳамаcек.cз»

    «Чехия ташқи ишлар вазири сифатида Прагадаги Россия элчихонасида ишлаётган барча ходимларни ўз юртига қайтариб юборишга қарор қилдим. Сабаби уларнинг ҳаммаси Россия махсус кучларининг офицерлари эканлиги Чехия разведкаси томонидан аниқланган. 48 соат ичида элчихонанинг 18 нафар ходими мамлакат ҳудудидан чиқиб кетиши лозим», – деган у.

    Мамлакатда Москванинг 2014 йилда қурол-яроғ омборини портлатишга алоқадор бўлгани ҳам тахмин қилинган. Бу ҳақда Чехия бош вазири Андрей Бабиш маълум қилган. Гамачек 19 апрелда Россияга келиши ва «Спутник V» вакцинасини олиш бўйича музокаралар олиб бориши керак эди, бироқ мазкур ташриф бекор бўлган.

    Аввалроқ Россия Украина консулини мамлакатда махфий ахборотни сотиб олишга урингани учун ортга қайтариш қарор қилганди. Украина ушбу ҳаракатга жавобан Киевдаги Россия элчихонаси катта дипломатини ватанига қайтарган.

    19.04.2021, 20:34   Изоҳ (0)   42301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ingenuity вертолёт-дрони биринчи марта Марс узра парвоз қилди (фото ва видео)

    19.04.2021, 20:24

    Рамзан Қодировнинг ўғли бокс мусобақасида рақибини енгмасдан туриб ғолиб деб эълон қилинди (видео)

    19.04.2021, 19:35

    Трамп Байденнинг АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш учун белгилаган санасини танқид қилди

    19.04.2021, 17:08

    Дунёда коронавирусга чалиниш бўйича ҳафталик рекорд қайд этилди, Ҳиндистон пойтахтида локдаун эълон қилинди, Бразилияда аёллардан ҳомиладор бўлмай туриш сўралди. К...

    19.04.2021, 16:58

    ОАВ: Буюк Британияда «душман давлатлардан» ҳимояланиш тўғрисида қонун жорий этилади

    19.04.2021, 16:57

    Қозоғистон ва Туркия Гурбангули Бердимуҳамедовга отасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    19.04.2021, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.