Интернетда iPhone 13 Pro Max’нинг тарқалган чизмалари асосида 3D-принтерда макети ясалиб, 12 Pro Max билан илк таққословлари тарқалди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Apple’нинг янги энг катта смартфони ўзидан олдинги моделдан қалинроқ бўлади — 7,65 миллиметр (12 Pro Max — 7,39 миллиметр). Смартфон ишлаб чиқарувчилар минимал қалинликка эга корпус ортидан қувишни бас қилишни бошлади, чунки ингичка корпусга кенг сиғимли аккумулятор ва замонавий камералар модулини жойлаштириш мушкул.

Шу билан бирга, iPhone 13 Pro Max’нинг камералар модули ҳам сезиларли даражада каттайган — афтидан, Apple унга анча катта сенсор ва объективларни ўрнатади. Бироқ ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумотлар йўқ.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

2021 йилда Apple’нинг янги смартфонлари тақдимоти одатдаги режимда — сентябрь ойида бўлиб ўтиши керак. Агарда кузга бориб пандемияга боғлиқ вазият яхшиланмаса, тақдимот онлайн ўтказилиши мумкин. Аммо тақдимот санаси ўтган йилгидек кўчирилмайди.

Аввалроқ iPhone 13 2021 йилда тақдим этилмаслиги, бу йилги линейка iPhone 12s номини олиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.