Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2021 йил 15 апрель куни Россия эстрадаси примадоннаси Алла Пугачёва 72 ёшга тўлди. Примадонна туғилган кунини Гряз қишлоғидаги қасрида фақат оила аъзолари ва дўстлари билан ўтказишга қарор қилган.

Фото: «Лиза»

Фото: «Лиза»

Маълум бўлишича, хонанданинг қизи Лиза томонидан меҳмонлар олдида кичик концерт дастури ташкил этилган. У отаси Максим Галкин билан биргаликда онасининг энг машҳур «Миллионта қизил атиргул» қўшиғини француз тилида ижро этган. Туғилган кун эгаси эса пианино ҳамроҳлигида уларга жўр бўлган.

Шунингдек, Алла Пугачёва ҳам меҳмонларни ўзининг кулгили совғалари билан ҳайратда қолдирди. Примадонна уларга «Алла Борисовнани эшитиш керак эди» ёзуви туширилган футболкалар тақдим этди.

https://www.instagram.com/p/CNuHSOjJ-t8/?utm_source=ig_embed

Туғилган кунга Кристина Обракайте турмуш ўртоғи Михаил Земсов, қизи Клавдия ва ўғли Дени билан ташриф буюрди. Шунингдек, зиёфатда Никита Пресняков рафиқаси Алёна билан иштирок этди.

Хонанданинг фарзандлари Лиза ва Гарри отаси билан биргаликда эрта тонгда уни табриклаган. Максим Галкин эса эгизаклари онаси учун қандай қилиб табрикномалар тайёрлагани, шунингдек, шеър ўқигани акс этган видео ролик билан ҳам бўлишган. Бундан ташқари, улар хонандага у узоқ вақт давомида эриша олмаган кутилмаган совға тайёрлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар