Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ИИВ интернетда жиноятларга қарши курашиш бўлими номидан фойдаланиб, фуқаролардан банк картасига 240 минг сўм миқдорида пул ўтказиш сўралаётганидан огоҳлантирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Вазирлик матбуот хизматининг қайд этишича, тарқалган хабарларда бу пуллар «турли хил тақиқланган материалларни тарқатувчи элементлар, шу жумладан, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб этувчи, порнографияни ўз ичига олган» ва ҳоказолар билан курашиш учун зарур эканлиги айтилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Ушбу турдаги хабарларга танқидий муносабатда бўлишингизни илтимос қиламиз. Ички ишлар органлари фуқаролардан ҳеч қандай ҳисоб рақамига пул ўтказмаларини амалга оширишни сўрашмайди! Биз буни расмий равишда эълон қиламиз», — дейилади ИИВ хабарида.

Вазирлик шундай мазмундаги хабарнома келса, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига хабар беришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Ўзкомназорат» коронавирус сабабли интернет тармоғида фирибгарликлар кўпаяётгани ҳақида огоҳлантирган эди. Жумладан, фуқароларга карантин қоидаларини бузганлиги ҳақида SMS жўнатиб, пул ундирмоқчи бўлаётган фирибгарлар пайдо бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди