Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар вакили антидопинг қоидаларини бузгани сабаб 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги (UzNADA) матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Yandex Photos

Фото: Yandex Photos

UzNADA ҳузуридаги Ахлоқ бўйича комиссиясининг қарорига кўра Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси аъзолари Мансур Алмуродов (73 кг), Шахмердан Кемалов (+109 кг), Ҳаётбек Зокиров (96 кг), Маҳмудбек Юсупов (+109 кг), Ҳикматилло Фазлиддинов (81 кг), Фозилбек Жуманазаров (96 кг) ва Худоёр Мелиқўзиев (67 кг) тўрт йил муддатга дисквалификация қилинган.

Юқоридаги спортчиларнинг 2020 йил 15 октябрда топширган қон таҳлилларида анаболик стероид гормонлар гуруҳига мансуб метандиенон, метастерон, тестостерон, канренон каби тақиқланган моддалар аниқланган.

Спортчиларнинг дисквалификацияси 2021 йил 31 мартдан бошланиб, 2025 йил 30 мартга қадар давом этади. Шунингдек, уларнинг 2020 йил 15 октябрдан кейин қўлга киритган барча медаллари ва рейтинг очколари бекор қилинади.

Аввалроқ белбоғли кураш устаси Мардондек Кимсанов ва Каратэ бўйича Осиё чемпиони Нодира Жуманиёзова допинг сабабли 4 йилга дисквалификация қилингани маълум бўлганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади