Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 30-тури доирасида 10 апрель куни «Барселона»га қарши кечган баҳсда (2:1) ғалаба қозонди.
Бу учрашувда Карим Бензема ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Лукас Васкеснинг узатмасидан кейин франциялик футболчи товони билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Шу тариқа Бензема «Реал» сафида класиколардаги 10-голини урди. Карим бу борада мадридликлар собиқ футболчилари Хуанито ва Уго Санчеснинг кўрсаткичига тенглашиб олди.
«Барселона»га энг кўп гол уриш борасида Альфредо ди Стефано ва Криштиану Роналду етакчи бўлиб қолмоқда. Ҳар икки футболчи «Эль-Класико»ларда 18 тадан гол урган.
Бензема Ла Лига жорий мавсумида 26 ўйин ўтказиб, 19 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)