Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 10 ва 11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XV халқаро кураш мусобақаси ўтказилди.

Фото: Спорт вазирлиги

Фото: Спорт вазирлиги

15-бор ташкил этилган анъанавий халқаро мусобақада эркаклар олтита (-60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг ва +90 кг), аёллар эса бешта (-48 кг, -57 кг, -63 кг, -70 кг, +70 кг) вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Ал-Ҳаким ат-Термизий халқаро мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этиб, ҳар бир вазн тоифаси ғолибларига 3 минг доллар, 2-ўринни қўлга киритган спортчиларга 2 минг ҳамда иккита 3-ўрин соҳибларига минг доллар миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Мутлақ вазнда (+90 кг) ғолиб бўлган ўзбекистонлик полвон Муҳсин Ҳисомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини — 10 минг долларга сазовор бўлди. 2-ўрин соҳиби тожикистонлик Дадахон Қурбоналиев 5 минг доллар, иккита 3-ўрин соҳиблари Яҳё Имомов (Ўзбекистон) ва Неъматулло Асранқулов (Тожикистон) 3,5 минг доллардан, жами 22 минг доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, мутлақ вазн тоифасида чорак финалда мағлубиятга учраган 4 нафар курашчининг ҳар бирига 2 минг доллардан мукофот топширилди.

Мусобақа якунларига кўра натижалар қуйидагича:

- 60 кг.

1. Муҳаммадризо Қувватов (Тожикистон);

2. Абдуллазиз Ҳамроев (Ўзбекистон);

3. Акобир Қурбонов (Ўзбекистон);

3. Канат Сеилхан (Қозоғистон).

- 66 кг.

1. Қобулжон Аҳмедов (Ўзбекистон);

2. Атабек Амирали (Қозоғистон);

3. Руслан Бўриев (Ўзбекистон);

3. Муҳаммад Юсуф Шуайиб (Афғонистон).

-73 кг.

1. Сабир Сапарбаев (Қозоғистон);

2. Умиджон Абдуллаев (Ўзбекистон);

3. Ўрол Содиқов (Ўзбекистон);

3. Илсоҳзода Ҳусини (Тожикистон).

+70 кг.

1. Покизахон Камолиддинова (Ўзбекистон);

2. Азман Амаева (Қозоғистон);

3. Филура Эргашева (Ўзбекистон);

3. Гусево Владлено (Россия).

+90 кг.

1. Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон);

2. Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон);

3. Яҳё Имомов (Ўзбекистон);

3. Неъматулло Асранкулов (Тожикистон).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди