Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

8 апрель куни Lenovo компанияси геймерлар учун мўлжалланган Legion 2 Pro смартфонини тақдим этди, деб хабар беради IXBT. JerryRigEverything лабораторияси мазкур қурилма устида анъанавий синовларда ўтказишга улгурди.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

Аввалроқ JerryRigEverything Asus ROG Phone 5’ни синовдан ўтказган ва у озгина кучланишда ҳам парчаланишини аниқлаган эди. Бироқ Legion Duel Phone 2 ушбу натижадан ўтиб тушди, блогерларнинг сўзларига кўра, у замонавий смартфонлар орасидаги энг нозик қурилмага айланган.

Озгина букилса ҳам у синиб кетган, шу билан бирга, смартфонни қўл ёрдамида ҳеч қандай қийинчиликсиз уч қисмга ажратиш мумкин. «Lenovo Legion Duel 2 ни жинсиларининг орқа ҳамёнида телефон олиб юрадиган фойдаланувчилардан узоқроқ тутиш керак», — дейилади хабарда.

Экраннинг ҳимоя шишаси Moos қаттиқлиги бўйича 6-даражали шкалада тирналади, айрим жойлари — 7-даражада. Телефоннинг ён томонлари металлдан ишланган, ўчириб-ёқиш тугмачасига жойлаштирилган селфи-камера худди орқа камера каби ҳимоя шишасига эга. Экран 33 сония олов таъсирига бардош бера олади, шундан сўнг, пикселлар тартибдан чиқа бошлайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда