Bird photographer of the year фототанловининг 2021 йилги финал иштирокчилари танлаб олинди. Бу ҳақда танловнинг сайтида маълум қилинган, деб ёзади «Korrespondent.net».
Маълум қилинишича, танловда ғолиб деб топилган иштирокчи 5 минг фунт стерлинг (6870 доллар) миқдорда пулга сазовор бўлади ва «Йил фотографи», деб топилади.
Ишлар 73 та мамлакат иштирокчилари томонидан тақдим қилинган 22 минг сурат орасидан танлаб олинган. Танлов ғолиблари 2021 йилнинг 1 сентябрь куни эълон қилинади.
Маълумот учун, табиат ва атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи маҳаллий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган BPOTY танлови бу йил олтинчи марта ўтказилмоқда.
Аввалроқ, World Photography Awards 2021 йил танловида иштирок этаётган энг яхши суратлар эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Ёввойи табиатнинг энг яхши суратлари танловида ғолибликни қўлга киритган кадрлар (фото)
- Ҳаваскорликдан профессионалликкача бўлган йўл акс этган суратлар
- Табиат томонидан инъом этилган мўъжиза туфайли ўзгача кўринишга эга ҳайвонлар (фото)
- Сув остидаги кўргазма: Оқ денгиздаги муз остидан олинган ноодатий кадрлар
Изоҳ (0)