Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 84 724 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 9 апрель куни мамлакатнинг 11 та ҳудудида жами 195 та касалланиш ҳолати аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 19 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 23 нафари Тошкент вилоятида,
  • 134 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Қорақалпоғистонда 4 киши, Бухорода 7 киши, Жиззахда 4 киши, Фарғонада 2 киши, Хоразмда 8 киши, Тошкент вилоятида 21 киши, Тошкент шаҳрида эса 129 киши, республика бўйича жами 171 киши COVID-19’дан тузалган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Мамлакатда коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 634 нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1504 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина олганлар сони COVID-19’га чалинганлар сонидан ошиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь