Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 84 724 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 9 апрель куни мамлакатнинг 11 та ҳудудида жами 195 та касалланиш ҳолати аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 3 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 19 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 23 нафари Тошкент вилоятида,
- 134 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1504 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши
Изоҳ (0)