• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чипталар олдиндан сотиб олингани тўғрисидаги хабарлар асоссиз». Транспорт вазирлиги Россияга амалга оширилаётган авиақатновларга чипталар сотувда қолмаганига изоҳ берди

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Россияга амалга оширилаётган авиақатновлар бўйича аҳолидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларга изоҳ берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, Россияга Ўзбекистондан борувчи йўловчилар оқимининг ҳаддан ташқари кўплиги, бугунги эпидемиологик вазият туфайли транспортнинг бошқа турларида қатновларнинг амалга оширилишига рухсат этилмагани, авиақатновлар сонининг ҳам чеклангани талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликнинг кескин ортиб кетишига сабаб бўлмоқда.

    Пандемиягача бўлган даврда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Россияга Uzbekistan Airways авикомпанияси ҳафтасига 87 та рейс бажарган бўлса, Россия авиакомпаниялари мамлакатнинг турли шаҳарларига ҳафтасига 97 рейс амалга оширган. Фақатгина авиақатновлар орқали ҳафтасига 40 мингдан ортиқ йўловчиларга хизмат кўрсатилган.

    Бундан ташқари, Тошкент–Москва, Андижон–Москва, Тошкент–Қозон, Тошкент–Волгоград, Тошкент–Саратов, Тошкент–Новосибирск, Тошкент–Уфа, Андижон–Уфа йўналишларида мунтазам равишда ҳафтасига 13 та поезд қатновлари амалга оширилган. Шу билан бирга, Тошкент–Москва, Тошкент–Санкт-Петербург, Тошкент–Қозон, Тошкент–Нижний Новгород, Тошкент–Омск, Тошкент–Новосибирск йўналишларида ҳафтасига 12 маротабадан автобус қатновлари амалга ошириб келинган.

    «Айнан юқорида келтириб ўтилган кўрсаткичларнинг ўзи ҳафтасига бор йўғи бир маротаба амалга оширилаётган мунтазам авиқатновларга чипталарнинг нима учун айни дамда сотувда қолмаганлигига изоҳ бўла олиши мумкин. Турли транспорт қатновларидан фойдаланган йўловчиларнинг барчаси ҳозирда ўрнатилган чеклов чоралари сабаб фақатгина авиқатновлар орқалигина сафарни амалга оширишга мажбур бўлмоқда.

    Авиачипта нархларини сунъий равишда ошириб сотиш мақсадида Uzbekistan Airways компанияси агентлари томонидан чипталарни олдиндан сотиб олинганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган даъволар эса мутлақо асоссиздир», — дейилади муносабатда.

    Uzbekistan Airways авиакомпанияси раҳбарияти энг қуйи поғонадаги ходимлардан тортиб, юқори лавозимлардаги раҳбарларнинг ҳам авиачипта сотувлари билан боғлиқ турли-туман кўринишдаги нохолис хатти-ҳаракатларни содир этишларига нисбатан тоқатсиз муносабатда эканини, чипта сотувлари билан боғлиқ барча жараёнлар шаффоф тарзда амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилганини маълум қилган.

    Таъкидланишича, Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан айни дамда Тошкент–Москва йўналишида бажарилаётган мунтазам авиақатовлар учун эконом класс чипта нархи бир томонга 4,2 миллион сўмгача, бизнес-класс чипта нархлари эса 10, 736 миллион сўмгача сотилмоқда.

    «Шу ўринда йўловчилардан тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун чипталарни тезлаштириб харид қилиш хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат этмаслигини сўраб қоламиз. Чиптада кўрсатилган ва ўзингиз тўлаган нархни таққослашингизни тавсия этамиз», — дейилади вазирлик изоҳида.

    Бундан ташқари, қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Россияга Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан чартер қатновлари амалга оширилиши тўғрисидаги ёлғон хабарлар тарқатилиб, фуқароларга алдов ва товламачилик йўли билан чипталар сотувини ташкил этаётган гуруҳларнинг фаоллашгани кузатилмоқда.

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишониб, алданиб қолишларининг олдини олиш мақсадида чартер рейсларини амалга оширувчи авикомпанияларнинг парвозни бажаришига рухсат этилгани тўғрисидаги маълумотларни Фуқаро авиацияси агентлиги расмий веб-сайтидан аниқлаштириб олишларини тавсия этади.

    Аввалроқ Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тиклаши тўғрисида хабар берилганди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими биринчи босқичда фақат битта — ҳафтасига бир марта Москва—Тошкент йўналиши амалга оширилишини маълум қилганди. Ушбу хабардан сўнг Россияга учувчи самолёт чипталарига талаб 165 фоизга ўсганди.

    10.04.2021, 12:13   Изоҳ (0)   23998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ Термизда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс ишини «тинчитиб» юборган ИИБ фаолияти бўйича хизмат текширувини ўтказмоқда

    10.04.2021, 11:14

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 195 кишида коронавирус аниқланди

    10.04.2021, 10:38

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина олганлар сони COVID-19’га чалинганлар сонидан ошиб кетди

    10.04.2021, 10:25

    Самарқандда Malibu ва Hyundai тўқнашиб кетди

    10.04.2021, 09:34

    Мактабгача таълим вазирлиги ва «Замин» фонди ҳамкорликда инклюзив таълимни ривожлантиради

    10.04.2021, 09:14

    Чет элда вакцина олганлар Ўзбекистонга келгач яна эмланадими?

    10.04.2021, 08:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.