• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкент—Шовот» поездида ўз ўрнини 100 минг сўмга пуллашга уринган вагон кузатувчиси ишдан олинди

    «Тошкент—Шовот» йўналишидаги поездда ўз ўрнини пуллашга уринган вагон кузатувчиси «Ўзтемир йўлйўловчи» акциядорлик жамияти буйруғи билан ишдан бўшатилди. Бу ҳақда воқеалар иштирокчиси бўлган «Дарё» мухбири маълум қилди.

    Маълум бўлишича, «Дарё» мухбири 2021 йилнинг 3 апрель куни «Тошкент—Шовот» йўналишидаги поездда Бухорога қайтиш мақсадида чиптада белгиланган вагонга чиққан. Журналист вагонда кўрсатилган ўрнига жойлашмай туриб, вагон кузатувчиси унга ўз ўрнини пуллашга уринган.

    Эгнидаги хизмат кийимида Нодир Исаев Бахтиёрович ёзуви қайд этилган вагон кузатувчиси журналистга ўзига тегишли бўлган купедаги ўрнини 100 минг сўм эвазига беришини, алоҳида хонага ҳеч ким кирмаслигини ва уни безовта қилмаслигини билдирган.

    Суҳбат орасида вагон кузатувчиси: «Пласкартга билет олсаларингиз, буёғи билан гаплашилса, арзон тушади», — дея қўшимча ҳам қилган. Журналист вагон кузатувчисини суҳбатга тортиб, йўл ҳақини арзонлаштириш бўйича яна қандай сирлар борлигига қизиққан.

    Журналист: 100 минг сўм қиммат-да! 50 минг сўм бўлмайдими?Вагон кузатувчиси: Йўқ, менинг «расход»им бор.Журналист: Қанақа «расход»?Вагон кузатувчиси: Мана шу жойнинг «расход»и бор, одам қўйсак... Тўғри тушунинг!Журналист: Ўзи вагон кузатувчиси учун белгиланган ўринга билет сотилмайди-а?Вагон кузатувчиси: Йўқ!Журналист: Ҳа, аммо сал қимматроқ экан-да. Шундоқ ҳам билетни 150 минг сўмдан ортиққа олсак. Бу пуллар ўзингизга қолса.Вагон кузатувчиси: Менга қолмайди!Журналист: Кимга қолади?Вагон кузатувчиси: Одамлар бор-да, сизга тушунтириб бермайман-ку!

    Журналист Facebook’да бу ҳақда пост ёзгач, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳолатни қоралаган. «Ўзтемир йўлйўловчи» акциядорлик жамияти раҳбарияти эса вазиятга эътибор қаратган.

    «Дарё» мухбирига кўра, ҳолат «Ўзтемир йўлйўловчи» акциядорлик жамиятининг маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори Суннатилла Ҳамидов томонидан ўрганилган. Ўрганиш давомида ушбу масала ишчи-ходимлар иштирокида муҳокама қилинган. Ва ҳақиқатан ҳам муаммога сабаб бўлган ҳолатлар юзага келгани очиқланган. «Ички меҳнат тартиб қоидалари» талаблари бузилгани учун поезд бошлиғи (А.Ҳакимов) ҳамда маҳаллий йўналишдаги йўловчи-поездларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш филиалининг поезд жамоаларини тузиш бўйича етакчи муҳандиси (Х.Санатуллаев)га нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чораси қўлланилган.

    «Вагон кузатувчиси Нодир Исаевнинг ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилишга урингани очиқланди. У билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан, 2021 йилнинг 5 апрелидан бошлаб бекор қилинди. Вагон кузатувчисига ишлаган даври учун фойдаланилмаган меҳнат таътилининг 12 иш кунига пуллик компенсация тўланади ва ихтиёрида бўлган барча ҳисобот ҳужжатлари ва товар-моддий бойликлари қонунда белгиланган тартибда қабул қилиб олинади», — деди Суннатилла Ҳамидов.

    Суннатилла Ҳамидовга кўра, айни пайтда вагон кузатувчисининг ўз ўрнини сотиш билан боғлиқ «расход»ни қайси одамлар билан бўлишиши ҳақидаги муносабати қандай занжир ҳосил қилиши ўрганилмоқда.

    Шунингдек, «Ўзтемир йўлйўловчи» акциядорлик жамияти раҳбарияти ўз муносабатида соҳадаги камчиликларнинг олдини олишда ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик эътиборининг муҳимлигини таъкидлаган ва миннатдорлигини билдирган.

    09.04.2021, 08:36   Изоҳ (0)   13902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мадорми ёки матор? Паркентнинг машҳур сомсаси ҳақида махсус репортаж

    09.04.2021, 08:03

    Ўзбекистондаги маҳаллаларда аёллар, болалар ва уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги тўғрисида маълумотларни йиғиш бошланди

    09.04.2021, 07:48

    Қашқадарёдаги сунъий ёқилғи ишлаб чиқарувчи GTL заводи 2021 йилнинг августида ишга туширилади

    09.04.2021, 06:50

    Ёшликни қўмсаб арғимчоқда ўтирган отахон, Рамазонга аталган дўппи, Тошкентнинг қоқ марказидаги «яма». 8 апрель суратлари

    08.04.2021, 23:57

    Навоийда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида ўқувчилар қайд этган юқори натижалари учун мактаб директорига Президент совғаси — Spark топширилди

    08.04.2021, 23:28

    Бухоро шаҳридаги мактаб ўқувчисида COVID-19 аниқлангани сабаб мактаб карантинга ёпилди

    08.04.2021, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.