Сурхондарё вилояти Узун тумани 13-сонли МТМда болаларга баланд овозда бақириб, уларни қўрқитган тарбиячи ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram / «Zamon.uz»

Узун тумани мактабгача таълим бўлими раҳбарининг ҳолат юзасидан билдирган муносабатида таъкидланишича, ҳодиса бўйича туман прокуратурасидан тақдимнома берилган.

Ўрганиш жараёнида мазкур болалар боғчаси тарбиячиси ишдан бўшатилган, ёрдамчи тарбиячига нисбатан интизомий ҳайфсан жазоси берилган.

Аввалроқ Миришкор туманида чилим чеккан боғча опалар видеоси тарқалгани ва улар ишдан олингани, Фарғонада 2 туп чинор ва бир туп толни ноқонуний кестирган боғча мудирасига 15 миллион сўм жарима ёзилгани ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги Андижонда ишини йўқотган боғча мудираси ўзини осиб қўйгани юзасидан расмий изоҳ бергани ҳақида хабар берилганди.