«Бавария» Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳси доирасида 7 апрель куни ПСЖни қабул қилди. Мюнхендаги «Альянц Арена»да кечган баҳсда парижликлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Учрашувда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе дубль қайд этди. Шу тариқа франциялик футболчи Чемпионлар Лигаси бир мавсумининг 1/8 ва 1/4 финалидан ўрин олган сафар ўйинларида 5 та гол урган илк футболчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 1/8 финал доирасида «Барселона»га қарши кечган «Камп Ноу»даги ўйинда ҳет-трик қайд этганди.
ПСЖ ва «Бавария» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 13 апрель куни Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтади.
Мбаппе Франция чемпионатида жорий мавсум 26 ўйин ўтказиб, 20 гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мавзуга доир: «Бавария»нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятсиз серияси якунланди. Ханс Флик мусобақада илк бор ютқазди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)