Франциянинг юқори мартабали амалдорлари карантин пайтида Париждаги ресторанлар ва тунги клубларда ўтказилган кўнгилочар тадбирларда қатнашишда гумон қилинмоқда. Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен ОАВда пайдо бўлган маълумотларни текширишни талаб қилди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».
«М6 телеканалининг репортажи масаласида мен Париж полициясидан у ерда берилган маълумотларнинг тўғрилигини текширишни сўрадим. Агар маълумотлар тасдиқланса, ноқонуний базмнинг иштирокчилари ва ташкилотчилари жазоланиши керак», — деб ёзди Дарманен ўзининг Twitter саҳифасида.
Ушбу мунозарали ҳодисани Франциянинг М6 телеканали намойиш этди. Яширин ресторанда ташриф буюрувчилар ва ходимлар ҳимоя ниқобларини тақмаган ҳолда зиёфат уюштиргани тасвирга олинган.
Телеканал бундай яширин тадбирларнинг ташкилотчиларидан бири билан боғланди, у бундай базмлар ўтказилишини ва Франция ҳукуматининг баъзи аъзолари иштирок этишини тасдиқлади.
Аввалроқ Қирғизистон парламенти мамлакат Олий суди раиси Гулбар Калиевани муддатидан олдин ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берилди.
Шунингдек, Арманистон пойтахти Еревандаги кафелардан бирида 18 март куни журналист Пайлак Фахрадянни калтаклаган мамлакатнинг юқори технологиялар саноати вазири Акоб Аршакян истеъфога чиқди.
https://twitter.com/m6info/status/1378089447271596038
Изоҳ (0)