Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Организмда муҳим рол ўйнайдиган, аммо жуда ҳам нозик бўлган қалқонсимон без фаолиятида муаммолар кузатилишига истеъмол маҳсулотлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Фото: Freepik

Фото: Freepik

Денгиз карами ёки бошқа сув ўтлари

Ёдга бой бўлгани билан сув ўтлари ҳамиша ҳам фойдали бўлавермайди. Айрим касалликларда эндокринологлар беморларга ёднинг кони бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни тақиқлайди. Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммо бўлмаган тақдирда ҳам, эҳтиёт бўлиш керак. Таркибида ёд миқдори кўп бўлган маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш организмда баланс бузилишига олиб келади.

Оддий карам

Фойдали ва мазали ҳисобланган карам, брокколи ва гулкарам ҳам ёд балансининг бузилишига таъсир қилиши мумкин.

Соя

Қалқонсимон бездаги муаммоларни бартараф қилиш учун гормон қабул қилаётган беморларга соя ва таркибида соя бўлган маҳсулотлардан тийилиш тавсия қилинади. Тадқиқотларда аниқланишича, бундай маҳсулотлар истеъмол қилинганидан кейинги биринчи соатда гормоннинг сингиши билан муаммо кузатилади.

Глютен

Бир қанча тадқиқотларда селиакий ва қалқонсимон без касалликларидан айримлари, масалан, Хашимото ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган бўлиб, глютенсиз парҳез тутган иштирокчиларда ижобий ўзгариш қайд қилинган. Шифокорлар глютенли маҳсулотлардан буткул воз кечишни эмас, тийилиш ва организм реакциясига бееътибор бўлмасликни тавсия қилади.

Баъзи балиқ турлари

Кимёвий таркиби ёдга ўхшаш симоб мавжуд бўлгани сабаб ҳам тунец ва скумбрия сингари балиқларни истеъмол қилмаган яхши. Симоб миқдорининг кўплиги нафақат қалқонсимон без гормонларининг ишлаб чиқарилишини қийинлаштиради, балки аутоиммун касалликлар, масалан, Хашимотонинг ривожланиш хавфини оширади.

Шакар

Қалқонсимон безида муаммо бўлган беморлар ширинликлардан тийилгани яхши. Гап шундаки, қалқонсимон безнинг ишдан чиқиши қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфини оширади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар