Омонатларни сўмда ёки долларда, банкда ҳамда мобил илова орқали онлайн тарзда очиш мумкин, фоиз ставкалари эса 20 фоизгача кўтарилди.
Эртами-кечми, кўпчилик одамлар ишончли ва фойдали бўлиши учун пулни қандай ва қаерда сақлаш кераклиги ҳақида ўйлаб қолади. Албатта, ёстиқ остида сақлаш одатий ҳол, аммо бу йўл билан пул, биринчидан, ишламайди. Иккинчидан, сизда доимо уни сарфлаб юбориш истаги бўлади. Энг яхши вариантлардан бири — бу омонат бўлиб, фоизлар қўшимча ойлик даромадга айланиши мумкин.
«Капиталбанк» депозитлар бўйича фоиз ставкаларини қайта кўриб чиқди ва миллий ҳамда хорижий валютадаги иккита янги омонатни — «Капитал 25» ва «Капитал 24»ни жорий қилди.
Омонатларини сўмда сақлайдиган омонатчилар учун «Капитал 25» муддатли омонати мавжуд, унда йиллик фоиз ставкаси 20 фоизгача бўлиб, минимал бошланғич тўлов атиги 500 000 сўмни ташкил этади.
Хориж валютасида пул йиғишни афзал кўрувчилар учун «Капиталбанк» йиллик фоиз ставкаси 5 фоиз бўлган, «Капитал 24» депозитини ишлаб чиқди. Минимал бошланғич тўлов суммаси 500 АҚШ долларини ташкил этади.
Янги депозитлар жуда кўп қулайлик ва афзалликларга эга:
- депозитларни банкнинг ўзида ҳам, бир неча дақиқада мобил илова орқали онлайн шаклда ҳам очиш мумкин;
- фоизлар ҳар ойда ёки аванс тарзида, мижозга қулай шаклда омонат валютасида тўланади. Мобил иловадаги ҳамён ҳисоб рақамига ҳам ўтказилиши мумкин;
- депозитларни муддатидан олдин ёпиш мумкин, шунингдек, сўмли омонатда уни тўлдириш имконияти мавжуд.
Депозитни очиш шартлари ҳақида +9987 200 15 15 рақамига қўнғироқ қилиб ёки «Капиталбанк»нинг расмий сайтидан билиб олинг.
Реклама ҳуқуқи асосида.