Дунёга машҳур юлдуз Женнифер Лопес фарзандлари билан таътилга чиқиб, ниҳоят Доминикан Республикасида дам олиш учун жўнаб кетди. Шунингдек, юлдуз @villa.tres.amarras курортида режиссёр Жейсон Мурнинг «Shotgun Wedding» фильмининг суратга олинишида иштирок этди. Картина намойиши 2022 йилга режалаштирилган.
Тан олиш керакки, океан бўйида ишлаш ноқулай офис ёки студияга қараганда анча ёқимли. Шунинг учун Женнифер шафақни кутиб олиш, қуёш ботишини кузатиш, мухлисларнинг қувончига сабаб бўладиган илҳомлантирувчи суратларни Instagram саҳифасига жойлаштиришдан чарчагани йўқ.
Изоҳ (0)