Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистоннинг куни Ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон 2 апрель куни шарққа қараб силжийди ва Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, ҳаво 12-17 даража илиққача исийди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

3 апрель куни илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди, кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқни ташкил этади, кундузи ҳарорат 19-22 даража илиққача кўтарилади. Қайд этилишича, бу апрель ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматларидан 2-3 даража юқори. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

4 апрель куни нам ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқни ташкил этади, кундузи 11-16 даража илиқдан юқори бўлмайди. Шимолий ҳудудларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва момақалдироқ билан кузатиладиган атмосфера фронти кечқурун бўлиб ўтади.

5 апрель куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида кечаси ва кундузи ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 4—5 апрель кунлари кучли ёмғир ёғади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудларда сел келиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 метрдан юқори тоғли ҳудудларида 2—4 апрель кунлари қор кўчиши хавфи бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар