Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги 2023 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ўзбекистон бокс федерациясининг хабар қилишича, Тошкент бўлиб турган AIBA раҳбари Умар Кремлёв 2 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда расман маълум қилган.

Маълумот учун, 2021 йилги Жаҳон чемпионатига Сербиянинг Белград шаҳри мезбонлик қилади.

2019 йилда эса мазкур мусобақа Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтганди. Ўзбекистонлик боксчилар ушбу мусобақада 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди. Шунингдек, Баҳодир Жалолов мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар