Instagram’даги Monster_fish_taxidermy аккаунти муаллифи интернетдаги кўплаб фойдаланувчиларнинг қўрқувига сабаб бўлган суратлар билан бўлишди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Маълум қилинишича, аккаунт эгаси болалигидан махлуқлар, мумиёлар ва балиқларга бўлган «муҳаббати» билан кўпчиликни ҳайрон қолдириб келган. 20 ёшга тўлганида у юқоридагиларнинг учаласини бирлаштириб, мумиёланган махлуқ-балиқни яратишга қарор қилган. Бироқ жараён битта балиқ билан тўхтаб қолмаган, бутун бошли коллекцияга юзага келган.
25 йилдан ортиқ вақт давомида севимли машғулот касбга айланиб кетган. Аккаунт эгаси таксидермист бўлиб ишлайди, яъни тулумлар ясайди ва бутун дунё бўйлаб музейлар ҳамда хусусий коллексионерлар учун мумиёланган экспонатлар яратади.
Изоҳ (0)