Футбол бўйича ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи 7-тури доирасида F гуруҳи вакиллари Япония ҳамда Мўғулистон терма жамоалари 30 март, сешанба куни ўзаро беллашди.
Учрашувда японияликлар мўғуллар дарвозасига жавобсиз нақ 14 та гол уриб ғалабага эришди. Учрашувдаги голларга Такуми Минамино, Юя Осако (3 та), Даити Камада, Ҳидемаса Морито, Хаш Эрдене Туя (автогол), Шо Инагаки (2 та), Жуня Ито ( 2 та), Кёго Фуруҳаши (2 та), Такуми Асано муаллифлик қилишди.
Мазкур ғалабадан сўнг Япония терма жамоаси ўз очколари сонини 15 тага етказиб, гуруҳда якка пешқадам бўлиб турибди. Мўғулистонда эса ҳисобидаги 3 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни банд этган.
Қайд этиш жоиз, коронавирус пандемияси сабаб мазкур гуруҳда саралаш баҳслари марказлашган ҳолатда Япониянинг Тибо шаҳрида ўтказилмоқда.
Маълумот учун, 1998 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мўғулистон термасини 15:0 ҳисобида мағлуб этган.
ЖЧ—2022 саралашиF гуруҳи7-тур баҳси
Мўғулистон—Япония 0:14
Голлар: 0:1 — 13 Минамино, 0:2 — 23 Осака, 0:3 — 26 Даити Камада, 0:4 — 33 Ҳидемаса Морита, 0:5 — 39 (автогол) Хаш Эрдене Туя, 0:6 — 55 Осако, 0:7 — 68 Инагаки, 0:8 — 73 Ито, 0:9 — 78 Фуруҳаси, 0:10 — 79 Ито, 0:11 — 86 Фуруҳаси, 0:12 — 90+1 Асано, 0:13 — 90+2 Осако, 0:14 — 90+3 Инагаки.
Изоҳ (0)