«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн жамоасини тарк этмоқчи, дея хабар қилмоқда The Athletic.
Англиялик футболчи муҳим совринлар учун курашиш ниятида ва бу ишни «Тоттенҳэм» билан қила олишига ишонмаяпти.
Шу билан бирга «шпорлар»нинг юқори талаби туфайли трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли кам.
Лондонликлар клуби президенти Дэниэл Леви 120 миллион фунтдан кам бўлган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас. Шунингдек, «Тоттенҳэм» Кейнни АПЛдаги рақобатчиларига сотиб юбормоқчи эмас.
Кейн Премьер Лига 2020/21 йилги мавсумида 26 ўйин ўтказиб, 16 гол ва 13 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)