«Женоа» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов нима учун генуяликлар клубига ўтишни танлагани ҳақида гапирди.
«Женоа»га ўтишимнинг биринчи сабаби — жамоа ҳужумчилар олди-сотдисида фаол ҳаракат қилиши. Иккинчи эса, ўйинчиларни кўп ушлаб қолмаслиги, яъни яхшироқ вариант чиқса улар ҳар доим сотишга тайёр. Бу ерда ўсишга эришиш мумкин.Шомуродов 2020 йилнинг ёзги трансфер ойнасида «Ростов»дан «Женоа» сафида бориб қўшилди. 25 ёшли футболчи А Серияда 21 ўйин ўтказиб, учта гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.Шунингдек, «Женоа» ва «Сампдория» ўртасидаги учрашув Италиядаги энг машҳур дербилардан бири, Генуяда футболга бўлган қизиқиш юқори даражада. Айнан шу учта жиҳат «Женоа»га ўтишимга асосий сабаб бўлди.
Элдор Шомуродов, «Женоа» ҳужумчиси
Мавзуга доир: Элдор Шомуродов ЖЧ—2022 саралаш ўйинлари Саудия Арабистонида ўтказилиши ҳақида: «ОФК футболчиларни ўйламай қарор чиқарди»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)