Ёз мавсуми яқинлашиши билан турк ижодкорлари мухлисларни янги лойиҳалар билан хурсанд қилади. Аммо премьералар учун телевисион тармоқдан бўш жой ҳам топилиши керак. Албатта, бундан миллионлаб томошабинлар ранжиши ҳам мумкин, аммо айнан шу сабабдан ҳам айрим сериаллар баҳор мавсумида якунланади.

«Элчининг қизи»

Фото: YouTube

«Элчининг қизи» сериали кўплаб ўзгаришларни бошдан кечирди. Бош ролни ижро этган Неслиҳан Атагул лойиҳани тарк этганидан сўнг қаҳрамонларнинг яна бири – Ураз Кайгиларўғлу ҳам сериалдан четлаштирилди. Шунингдек, таниқли актриса Туба Буюкустун актёрлар таркибига қўшилди. Сценарий муаллифлари янги севги ҳикоясини ёзишга киришди. Аммо ўзгаришларнинг барчаси рейтингга салбий таъсир ўтказди. Натижада ижодкорлар 2021 йилнинг май ойи ўрталарида лойиҳани якунлашни режалаштирмоқда.

«Эшигимни тақиллат»

Фото: «Afisha.ru»

«Эшигимни тақиллат» романтик комедияси томошабинларни бир йил давомида мафтун этиб келди. Керем Бурсин ҳамда Ханде Эрчел жуфтлиги шу қадар бир-бирига мослигидан мухлислар уларни ҳаётда ҳам бирга бўлишини орзу қилмоқда. Нима бўлганда ҳам романтик комедия абадий давом эта олмайди, гарчи сценарий муаллифлари томонидан янги воқеалар қўшилаётган бўлса-да. Қаҳрамоннинг хотирасини йўқотиш билан сериал бир неча эпизодга узайтирилди. Энди эса жуфтликнинг бахтли бўлиши билан сериалга якун ясалади.

«Чуқур»

Фото: «Яндекс Дзен»

Продюсерлар энг узоқ давом этган сериаллардан бири «Чуқур» якунланишини эълон қилди. Бунга ишониш қийин, сериалнинг илк эпизоди 2017 йил намойиш этилган. Ҳозирда ҳам «Чуқур» бир неча мамлакатларда намойиш этилаётган энг машҳур сериаллардан биридир. Ҳозирча фильмнинг қачон якунланиши бўйича санаси аниқ эмас, аммо ушбу мавсумда финал бўлиши муақаррар.