• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Японияда фавқулодда ҳолат бекор қилинди, Ҳиндистонда коронавирусга чалинишлар сони рекорд даражада ўсди, Евроиттифоқ вакциналар билан бўлишишга тайёр эмас ва бошқа коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Япониянинг Токио шаҳри ва унга ёндош учта префектура (Канагава, Сайтама ва Тиба)да коронавирус пандемияси туфайли киритилган фавқулодда ҳолат режими бекор қилинди ва баъзи чекловлар олиб ташланди.

    Пойтахтда касалланиш ҳолатларининг камайиши туфайли шундай қарор қабул қилинди. Шунга қарамай, мамлакат ҳукумати вируснинг янада тарқалиб кетишига йўл қўймаслик учун олдини олувчи чоралар сифатида бир қатор чекловларни кучда қолдирди. Хусусан, компанияларга ўз ишчиларини масофадан ишлашда қолдириш тавсия этилди.

    Бар ва ресторанлар 20:00 да ёпилган бўлса, энди уларнинг иш вақти бир соатга чўзилди.

    Сакура дарахти гуллайдиган даврда пойтахт ҳукумати Уэно боғидаги дарахтлар атрофига тўсиқ ўрнатди, шунингдек, шаҳарликларга ўриндиқларда узоқ вақт ўтириш тақиқланди.

    Февраль охирида Япония ҳукумати вакцинация учун Pfizer вакциналари етишмаётганини маълум қилганди. Шу сабабли давлат кекса ёшли аҳолини эмлаш бўйича дастлабки режани секинлаштиришга мажбур бўлган эди.

    Сўнгги бир кеча-кундузда Токиода 256 кишида коронавирус аниқланган. Бутун пандемия даврида эса пойтахтнинг 117 517 нафар аҳолиси вирусга чалинган.

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Японияда 455 212 киши COVID-19’ни юқтириб олган, 8,8 минг киши вафот этган.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Ҳиндистонда ўтган бир кеча-кундузда 43 846 кишида COVID-19 аниқланган — бу ўтган йил ноябрь ойи ўрталаридан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич. Касаллик авж олиши туфайли баъзи штатлар оммавий йиғилишларга нисбатан тақиқни қайтадан кучга киритди.

    Хусусан, Ҳиндистоннинг молиявий пойтахти Мумбай жойлашган марказий Махараштра штатига касалланиш бўйича янги ҳолатларнинг қарийб ярми тўғри келади. Штат баъзи туманларда ой охиригача карантин жорий қилди.

    Айни пайтгача Ҳиндистонда 11,5 миллион киши коронавирусга чалинган. Мамлакат касалланиш кўрсаткичлари бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи ўринда турибди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Евроиттифоқда қашшоқ мамлакатлар билан COVID-вакциналарни бўлишиш имконияти йўқ, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Германиянинг Funke Mediangruppe нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

    «Ҳозир Евроиттифоққа аъзо давлатлар вакциналарни ўзлари олиши учун уларга фавқулодда босим ўтказилмоқда», — деди фон дер Ляйен.

    Шу билан бирга, Евроиттифоқ камбағал мамлакатларга вакциналардан фойдаланиш имкониятини тақдим этувчи COVAX халқаро ташаббусини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда, деди Ляйен.

    «Евроиттифоқ ушбу ташаббусга 2,2 миллиард евро инвестиция киритди. COVAX 52 та мамлакатга 30 миллион доза вакцина етказиб беришга улгурди», — деди у.

    Еврокомиссия раҳбари фикрича, Евроиттифоқнинг ўзида вакциналар билан боғлиқ вазият яхшиланганидан кейингина унинг бошқа мамлакатларга вакциналарни тўғридан-тўғри хайрия қилиш механизми ишга тушади.

    Шунингдек:

    • Июль ўрталарига келиб, Европада коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланиши мумкин. «Бугун биз июнь охиригача 300 дан 350 миллионтагача дозада вакцина етказиб бериш имкониятига эгамиз, демак, 14 июлгача (Бастилиянинг олиниши куни — Франция миллий байрами) бизда қитъа даражасида иммунитетга эришиш имконияти бор», — деди ички бозор масалалари бўйича еврокомиссар Тьерри Бретон.
    • Европага Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси керак бўлмайди. Тьерри Бретоннинг сўзларига кўра, Евроиттифоқ доирасида бошқа тўртта вакцина аллақачон маъқулланган, жамоавий иммунитетга эришиш учун шуларнинг ўзи етарли бўлади.
    • Франциянинг Марсель шаҳрида карантин туфайли карнавалга йиғилган 6,5 минг киши тарқатиб юборилди. Бунинг учун полиция кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланди. Полиция маълум қилишича, тадбир иштирокчиларининг Мутлақ кўпчилиги ниқоб тақмаган ва ижтимоий масофа сақламаган. Улардан дастлаб тарқалиш талаб қилинган, ҳеч ким қулоқ солмагач, полиция кўзни ёшлантирувчи газни ишга солган.
    • Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида эса COVID-19 бўйича чеклов чораларига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди, унда 150 дан ортиқ одам қўлга олинди. Амстердамдаги Музей майдонига 300 га яқин одам тўпланган. Полициянинг тарқалиш талабига риоя қилинмагач, улар сув замбараклари ёрдамида тарқатилган.

    22.03.2021, 10:05   Изоҳ (0)   44710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия президенти мудофаа вазири билан биргаликда Сибир ўрмонларида дам олди (фото)

    21.03.2021, 23:27

    Австралияда сўнгги 50 йил ичидаги энг кучли сув тошқини — суратларда (фото)

    21.03.2021, 21:15

    Швеция компаниялари «Спутник V»ни ишлаб чиқаришга тайёр, Италияда эса вакцина синовдан ўтказилади

    21.03.2021, 19:38

    Австралияда сув тошқини туфайли аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео)

    21.03.2021, 17:36

    Данияда AstraZeneca билан эмланган тиббиёт ходими вафот этди, Польшада эса аҳоли ушбу вакцинани қабул қилишдан оммавий бош тортмоқда

    21.03.2021, 12:14

    Туркия аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича Истанбул конвенциясидан чиқди

    21.03.2021, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.