• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Данияда AstraZeneca билан эмланган тиббиёт ходими вафот этди, Польшада эса аҳоли ушбу вакцинани қабул қилишдан оммавий бош тортмоқда

    Данияда AstraZeneca вакцинаси билан эмланган икки нафар тиббиёт ходими касалхонага ётқизилди. Кейинроқ улардан бири вафот этди, деб ёзади «РБК».

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Дания дори воситалари агентлиги хабарига кўра, иккала тиббиёт ходими ҳам касалхонага ётқизилишдан камида 14 кун аввал AstraZeneca вакцинаси билан эмланган.

    ExtraBladet газетасига кўра, касалхонага 30 ёшли аёл келтирилган. Унда қон кетиши, қон қуюлиб қолиши ва тромбоцитларнинг паст даражаси кузатилган. Иккинчи бемор — вафот этган шахс эса эркак киши бўлган. Унинг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани маълум қилинмаяпти.

    Аввалроқ Норвегияда AstraZeneca вакцинаси билан эмланганидан кейин шифохонага ётқизилган тиббиёт ходими вафот этган эди.

    Шунингдек, Грузиянинг Ахалсихе шаҳрида тиббиёт муассасаларидан бирининг ходимаси AstraZeneca вакцинаси билан эмланганидан кейин комага тушиб қолди. 27 ёшли ҳамширада анафилактик шок юзага келгани тахмин қилинмоқда. Ҳамкасблари сўзларига кўра, унинг аҳволи оғир. Грузия соғлиқни сақлаш вазирлиги AstraZeneca билан эмланган жами уч мингдан ортиқ одамнинг беш нафарида иккиламчи асоратлар кузатилганини тасдиқлади.

    Айни пайтда Польшада эса AstraZeneca Британия-Швеция компаниясининг минглаб дозадаги вакциналари фойдаланмасдан қолиб кетмоқда: фуқаролар ушбу дори билан эмланишдан бош тортмоқда.

    «Сўнгги кунларда AstraZeneca вакцинаси билан эмланиш учун рўйхатдан ўтаётган одамлар сони бир неча ўн фоизга пасайиб кетди. Бир неча юз минглаб вакцина одамлар келмагани учун вакцинация пунктларида фойдаланилмасдан ётибди», — деди Польша ҳукумати раҳбарининг матбуот котиби Михал Дворчик. Шу билан бирга, у пандемияни енгиш учун фуқароларни эмланишга чақирди.

    Эслатиб ўтамиз, AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларнинг қонида тромб пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг бир қатор мамлакатлар препаратдан фойдаланишни тўхтатиб қўйганди. Хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

    Европа дори-дармон агентлиги (ЕМА) коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси хавфсиз ва самарали деб эълон қилгач, Европа давлатлари ушбу препарат билан эмлашни қайта бошлади. Хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Болгария, Португалия ва Словения, шунингдек, Канада ва Латвияда ҳам AstraZeneca билан эмлашни қайта бошлашга рухсат берилди.

    Мавзуга доир:

    • Франция бош вазири тўғридан-тўғри эфирда коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди
    • Буюк Британия бош вазири AstraZeneca вакцинаси билан эмланди
    • Қирғизистон AstraZeneca вакцинасини олиш масаласини кўриб чиқишни тўхтатди
    • AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш препаратнинг «ватанида» ҳам тўхтатилди

    21.03.2021, 12:14   Изоҳ (0)   21459
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича Истанбул конвенциясидан чиқди

    21.03.2021, 11:35

    Пандемия туфайли Токиодаги Олимпиада ўйинларига чет эллик томошабинлар киритилмайдиган бўлди

    21.03.2021, 10:12

    Исландияда 6 минг йил ухлаган вулқон ҳаракатга келди (фото, видео)

    21.03.2021, 07:32

    Испанияда коронавирус илк бор ёввойи қоракўзанларда қайд этилди

    20.03.2021, 22:53

    Франция бош вазири тўғридан-тўғри эфирда коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

    20.03.2021, 22:12

    British Airways пандемия даврида кўплаб ходимлар масофадан ишлашга ўтгани туфайли Лондондаги штаб-квартирасини сотмоқчи

    20.03.2021, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.