Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарёда отасиз ўсган, онасининг ёлғиз фарзанди бўлган 18 ёшли йигит қариндоши томонидан ўн маротаба пичоқ урилиб, ўлдирилди. Бу ҳақда марҳумнинг танишларига таяниб, «Сирдарё хабарлари» нашри хабар берди.

Сирдарё вилояти прокуратураси содир бўлган фожиани тасдиқлаган.

Идоранинг маълум қилинишича, фуқаро Х.М. 18 март куни соат 14:40 ларда пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида қариндоши (холаваччаси) Гулистон шаҳар «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи фуқаро И.М.нинг уйига боради ва пичоқ билан унинг баданига ўн маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Ҳозирда Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда поччаси билан ичкиликбозлик қилган ука опасини пичоқлаб ўлдириб қўйгани, Фарғонада келинини пичоқлаб ўлдирган қайнота 10 йилга озодликдан маҳрум қилингани, Самарқандда икки йигитнинг ўзаро жанжали бирининг пичоқлаб ўлдирилиши билан якунлангани, Андижонда эр ишдан кеч келган 21 ёшли аёлини уриб, ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди