21 март куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга Асака туман халқ таълими бўлими муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеолавҳа умумий ўрта таълим мактаби фаолияти туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган. Ҳолат тумандаги 49-умумий ўрта таълим мактабида юз берган.
Мактабнинг бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фани ўқитувчиси бўлган М.У. ушбу мактабнинг 4-синфида ўқиётган ўғли И.М.ни калтаклаган. Бунга ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолгани учун синф раҳбари Ш.Э. ўқувчини суриштириб, онасига у дарсда иштирок этмаганини айтгани сабаб бўлган. Шундан кейин онанинг жаҳли чиқиб, ўз фарзандини урган.
Ҳолат юзасидан Асака тумани тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилган.
Аввалроқ Ангренда ўқитувчи дарс пайти ўқувчини ургани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапиргани аниқланган ва калтаклаган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилганди.
Изоҳ (0)