• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой-АҚШ душманлиги, Марказий Осиё ва Байден, Европа Иттифоқининг таназзули. Жаҳон матбуоти шарҳи

    Хитой америкаликларнинг душманими? Марказий Осиё давлатлари АҚШ учун қанчалик муҳим? Европа иттифоқининг таназзули нимада? Анъанавий жаҳон матбуоти шарҳида шу саволларга жавоб топасиз.

    Хитой АҚШнинг асосий душманига айландими?

    АҚШдаги Gallup ижтимоий сўров маркази АҚШнинг ташқи сиёсатдаги энг асосий рақиби сифатида кимни биласиз сўроғи билан ижтимоий сўровнома ўтказди. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, америкаликлар назарида Хитой Россиядан кўра энг хавфли душманга айлангани маълум бўлди. Агарда бир йил аввал америкаликларнинг 23 фоизи Россияни, 22 фоизи эса Хитойни душман деб билган бўлса, ҳозирда ижтимоий сўров натижалари қуйидагича тус олди. Ижтимоий сўровда қатнашганларнинг 26 фоизи Россияни душман деб билса, 45 фоиз америкаликлар Хитойни асосий душман сифатида баҳолаганларини кўрсатмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2019 йилда Gallup ижтимоий маркази сўрови натижалари америкаликларнинг 32 фоизи Россияни душман сифатида билишини қайд этган, 2018 йилдаги сўровларда эса Хитой 51 фоиз натижа билан АҚШнинг энг катта рақибига айланганди. Рейтингда АҚШнинг бошқа душманлари, жумладан Шимолий Корея – 9%, Эрон – 4%, Ироқ – 2% ва Мексика ва Афғонистон – 1% дан овоз олган. Америкаликларнинг 1% эса АҚШни ўзини душман сифатида билишини маълум қилган. Сўровда қатнашганларнинг 6 фоизи ким душман ёки душман эмаслиги борасида фикрга эга эмаслигини билдирган.

    Сўнгги бир йил мобайнида Хитой «дунёнинг энг қудратли иқтисодиёти» номи билан АҚШдан ҳам ўзиб кетди. Агар бир йил аввал америкаликларнинг 50 фоизи АҚШнинг дунёнинг энг қудратли иқтисодиёти сифатида баҳолаган бўлса, бугун улар Хитойни энг қудратли иқтисодиётга эга бўлган мамлакат сифатида эътироф этмоқда (50 фоиз). Америкаликларнинг АҚШга нисбатан ишончи бу йил 37 фоиз ташкил қилмоқда. Сўров натижаларига кўра, Европа Иттифоқини қудратли деб билувчилар 5 фоизни, Япония – 4 фоизни, Россия – 2 фоизни ва Ҳиндистон – 1 фоизни ташкил қилмоқда.

    Яна бир қизиқарли жиҳат. Сўров ташкилотчилари 40 йилдан кейин дунёнинг энг қудратли иқтисодиёти сифатида кимни кўрасиз деган саволга, 46 фоиз америкаликлар Хитойни номзод сифатида кўрсатишган. Рейтингда АҚШ – 40%, Европа Иттифоқи – 4%, Япония – 4%, Ҳиндистон – 3% ва Россия – 2% овоз олган.

    63 фоиз америкаликлар назарида Хитой АҚШнинг манфаатларига зарар етказувчи  асосий мамлакат сифатида эътироф этилган бўлса, 30 фоиз америкаликлар назарида Хитой АҚШ учун муҳим хавф туғдирувчи мамлакат сифатида эътироф этилади. 7% америкаликлар назарида Хитой АҚШ учун хавфли бўлмаган давлат.

    Gallup ўтказган ижтимоий сўров февраль ойида ўтказилган бўлиб, унда АҚШнинг барча штатларида истиқомат қилувчи минглаб америкаликлар иштирок этган.

    Марказий Осиё мамлакатлари АҚШга Россия ва Хитойга қарши туришда ёрдам бера оладими?

    The Wалл Street нашри журналисти Комрон Бохарининг назарида, АҚШ ва Россия ҳамда Хитой ўртасидаги кураш узоқ давом этадиган жараёнга айланади. Шундай бир вазиятда Марказий Осиё мамлакатлари Байденнинг жонига оро кириши мумкин. Муаллиф назарида Қозоғистон ва Ўзбекистон АҚШга расмий Пекин билан курашда ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам бериши мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддиятлар XXI асрнинг қиёфасини белгилаб берадиган низога айланди. Оқ уй ташқи дунё билан ўз муносабатларини қандай йўлга қўйишга интилаётгани ҳақида йўриқнома эълон қилди. Йўриқномадаги энг асосий жиҳат эса АҚШнинг Хитойга қандай қаршилик кўрсатиши ҳам қайд этилади. Бироқ ҳужжатда АҚШ дунёнинг қайси минтақасида кам таъсирга эгалиги борасида бирор бир маълумот берилмаган бўлса-да, бу ҳудуд Марказий Осиё минтақаси эканлигини фаҳмлаш унчалик ҳам мушкул эмас.

    Хитой «Бир камар, бир йўл» ҳамкорлиги доирасида Марказий Осиёни Яқин Шарқ ва Европа билан боғловчи кўприк сифатида кўрар экан, расмий Вашингтон ҳам бу ҳудуд АҚШнинг манфаатларига қай даражада муҳимлигини қайта баҳолаб чиқишига тўғри келади.  Трамп маъмурияти эса «Аввало Америка манфаатлари» сиёсати орқали кўп нарсани бой берди.

    Байден ҳукуматининг Марказий Осиё мамлакатларига эътиборсизлик билан қараётгани бу Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг барча АҚШ президентларига хос бўлган ёндашувга айланиб улгурди. Совет Иттифоқи парчалангач эса АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларини тактик жиҳатдан яхшилашга уринар экан, «мен сенга – сен менга» тамойилини илгари сурди. 2015 йилда Марказий Осиё – АҚШ  форуми эса расмий Вашингтоннинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни олиб борувчи ўзига хос каналига айланди. Бироқ бу дастур АҚШга Пекин ва Москвага қарши рақобатда ҳеч қандай самара бермади.

    Марказий Осиёдаги рус таъсирини тобора сиқиб чиқаришга уринаётган Хитой уринишлари Вашингтон учун сигнал бўлиши керак. Ҳали ҳам вақт йўқотилгани йўқ. АҚШ ва Марказий Осиё муносабатларини янги маррага олиб чиқиш лозим. Совет Иттифоқи парчаланганига деярли 30 йил вақт бўлар экан, Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият ҳам ўзгариб бормоқда. Ҳосил бўлган бўшлиқни  эса кимдир тўлдиришга уриниши табиий жараён.

    Собиқ Совет иттифоқи республикаларининг айримларида турли ижобий, баъзида кескин сиёсий воқеалар содир бўлмоқда. Қирғизистонда 2005 йилдан бери уч марта «лолалар инқилоби» тўлқинини юзага келтирувчи воқеалар содир бўлди. Мамлакат коррупциясиз жамият, демократик ислоҳотлар ўтказишни белгилаб олди. 2016 йилдан бери Ўзбекистонда ҳам амалдаги ҳукумат либерал ислоҳотлар амалга оширилишини ваъда қилган ҳолда, ёпиқ бўлган бозор ва чегараларини хориж сармоясига  очиб бермоқда.

    Тожикистон, Туркманистон мамлакатлари эса минтақадаги оғир карвон. Совет Иттифоқи парчалангандан кейин бу мамлакатларда диктатура режимини татбиқ қилувчи сиёсатчилар ҳокимиятда қолмоқда. Тожикистон ва Туркманистон ўз иқтисодиётининг келажагини Хитой, Россия ва Эрон билан боғлашга уринмоқда. Хитой йилига 870 миллион кубометр туркман газининг ҳам истеъмолчиси ҳисобланади.

    АҚШнинг Марказий Осиёдаги энг яхши ҳамкори бўлиш истиқболи Қозоғистонда анча юқори. Жуғрофий ҳудуди ва иқтисодий устунлиги боис Қозоғистон Марказий Осиёнинг энг етакчи мамлакати саналади. Қосим-Жўмарт Тўқаев даврида эса Қозоғистон АҚШнинг стратегик ҳамкорига айланиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Расмий Нурсултон айни пайтда мамлакатда Хитой сармояси ва рус таъсирининг ошиб кетаётганлигига қарши сиёсат юритишни бошлаб юборган. Шундай бир вазиятда АҚШ билан яқин ҳамкорга айланиш Қозоғистонга анча манфаатли ҳам саналади. Қолаверса Қозоғистон мусулмон жамияти бўлмиш мамлакатда аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги, атроф муҳитни сақлаш борасидаги масалаларда намунавий давлат бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин.

    Қозоғистон, шунингдек, Сурия, Афғонистон ва Эрон хусусидаги низоли масалаларда воситачилик қилиши мумкинлигини ҳам исботлаган ҳолда халқаро дипломатик институтларнинг олқишларига ҳам сазовор бўлмоқда.  Шундай экан Байден маъмурияти Марказий Осиё мамлакатларига алоҳида эътибор қаратиши муҳим масалаларни ҳал қилишда ёрдам беради. Бунинг учун эса АҚШ ҳукумати  бу ҳудуддаги махсус вакилини тайинлаши айни пайтдаги маъмуриятнинг оқилона сиёсати бўлади.

    Польша ва Венгриянинг Европа Иттифоқидан чиқиши Европа Иттифоқини таназзулими?

    Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ва Жозеф Байденнинг Трансатлантик ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги ташаббуслари Европа Иттифоқи билан келишмовчиликка бораётган Польша ва Венгрияни қийин аҳволга солиб қўяди, деб ёзади Edaily.com нашри. Матеуш Моравиский ва Виктор Орбан ҳукуматлари қандай сиёсий йўл тутади жавоб бериш ҳозирча қийин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2020 йилда Виктор Орбан Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатлари орасида сиёсий бўлиниш юзага келганлиги Европа Иттифоқининг келажагига таҳдид солиши ҳақида фикр билдирганди. Муаммонинг сиёсий таранглиги вақт ўтган сари тобора чуқурлашиб бормоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида Венгрия ҳукумати бир жинсли никоҳларни тақиқлаб қўйди ва ўзининг «Фидес» партиясини Европа Парламентидаги иштирокидан воз кечишини билдирди. Айрим ОАВ тарқатган маълумотларга қараганда Маттео Салвинининг «Лига»си айни пайтда поляклар ва Виктор Орбаннинг партияси билан Европа Иттифоқи парламентида янги фракция тузиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳам етмаганидек, Венгрия адлия вазири Юдит Варга технологик гигант компаниялари саналадиган Facebook, Google’га қарши  сўз эркинлигини бузиш айблови билан иқтисодий жазо чоралари кўриш тадоригига тушган. Венгрия ҳукуматининг мақсади эса бу ҳаракати билан мамлакатнинг суверенитети ва ватандошларининг дахлсизлик ҳуқуқини сақлаб қолишга интилаётгани бўлмоқда.

    Польшада ҳам сиёсатчилар Венгрия тажрибасини амалиётда қўллаш борасида баҳс мунозараларга киришган. Абортларга қарши қонуннинг қабул қилиниши Польшада бир қатор сиёсий фракциялар ўртасида ихтилофларни келтириб чиқарди. Натижада абортлар тарафдори бўлган «Умум аёллар иш ташлаши» ташкилоти ва бошқа партиялар ўртасида Польша парламентида ва ижтимоий ҳаётида турли даражадаги ихтилофлар келиб чиқмоқда. Шу сабабдан «Умум аёллар иш ташлаши» ташкилоти Жо Байденнинг хайрихоҳлиги ва кўмагидан умидвор. Бу эса Польшани консерватизм тамойилига асосланган шарқий Польша ва жанубий шарқий Польшага бўлиб юбориши эҳтимоли юзага келди. Оқибатда Польша ҳукумати Европа Иттифоқи ажратаётган молиявий ёрдамдан ҳам бенасиб бўлади. Ижтимоий аҳвол эса тобора ёмонлашади.

    Ўтган йили Польшада Ярослав Качинский тарафдорлари сайловларда кўп овозга эга бўлди ва улар ҳозирда ўзларининг сиёсий позицияларини жангсиз бой бермоқчи эмас. Пшемислав Чарнекнинг таълим вазири сифатида ҳукумат тепасига келиши ҳам бунинг яққол исботи бўлиб қолмоқда. Пшемислав Чарнек Ғарбий Европада кам сонли сиёсий қараш эгалари кўп сонли қараш вакиллари устидан сиёсий диктатурани ўрнатиб олди, деган айбловларни илгари сурмоқда. Қизиқ жиҳати шундаки, бутун дунёга католик оламининг раҳнамоси Карол Войтила – Иоан Павел II ни етиштириб берган Польшада талабаларнинг аксар кўпчилиги бир жинсли никоҳларнинг амалда бўлишига қаршилик кўрсатишмоқда ва бу ҳам ўз навбатида Пшемислав Чарнекнинг номи билан боғлиқ.

    Шунингдек, Польша оммавий ахборот воситалари Европа Иттифоқи тарқатаётган маълумотларга қарши курашга ўтган. Бунинг туб сабаби эса поляк миллатчилари назарида Польшанинг суверенитетини Европа Иттифоқи қўлига топшириб қўйишни истамаслигидандир.

    Польша ва Венгрия ҳукуматлари собиқ президент Дональд Трампдан кўп нарсани умид қилганди, аммо айни пайтда Оқ уйга Жозеф Байденнинг келиши поляк ва венгер сиёсатчиларини Германия ва Франциядек қудратларга қарши чиқиши учун етарли эмас. Байден эса евроскептикларга қарши мулоҳазалари билан чиқишлар қилган ҳолда АҚШ ва Европа Иттифоқи алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда. Польша ва Венгрия олдида ягона йўл эса Брюссель билан алоқаларини узишга интилаётган Буюк Британия билан яқинлашиш истаги бўлмоқда. Бир пайтлар Маргарет Тетчер ҳам Буюк Британияни Европа Иттифоқидан чиқишини ва Шарқий Европа Иттифоқи мамлакатларини бу иттифоққа қўшилмаслигини маслаҳат берганди. Европа Иттифоқида Франция ва Германия тандем якка ҳокимлиги инобатга олинса, Буюк Британия ҳам Европа Иттифоқида бундай тандемнинг якка ҳоким бўлишидан норози тараф сифатида Польша ва Венгрия бошлаётган ташаббусга қўшилиши мумкиндир.

    Демак, Польша ва Венгрия ҳукуматлари француз ва немис ҳукуматларига қарши куч сифатида Буюк Британия билан яқинлашишга уринмоқда. Қолаверса, Польша ва Венгрия Европа Иттифоқи таркибига кирмаган мамлакатлар билан яқин иқтисодий ҳамкорлик қилишга уринмоқда. Булар орасида Туркия ва Озарбайжоннинг борлиги ҳам диққатга сазовор. Учинчидан, Венгрия ва Польша иқтисодий сиёсат борасида Россияга нисбатан ўз сиёсатини ўзгартиришга ҳам рози. Венгрия бу борада ўз сиёсатини муваффақиятли тарзда олиб бораётган бўлса-да, Польшада бу жараён ҳозирда оммавий ахборот воситаларини Европа Иттифоқига қарши кечадиган курашга тайёрлаш босқичига кирмоқда.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади

    20.03.2021, 19:33   Изоҳ (0)   74915
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Норвегияда коронавирусга қарши чекловларни бузгани учун бош вазирга қарши тергов ишлари бошланди. У туғилган кунида 13 кишини меҳмон қилган

    20.03.2021, 17:26

    Хусийлар Saudi Aramco нефть компаниясини ўққа тутгани ҳақида маълум қилди

    20.03.2021, 14:39

    Грузия ҳукумати ва мухолифати мамлакатни сиёсий инқироздан чиқариш бўйича келишувга эриша олмади

    20.03.2021, 13:27

    АҚШ ва Хитой бир-бирини қонунбузарликда айбламоқда

    20.03.2021, 11:11

    Санкт-Петербург метросида маст ҳолда полициячиларга ҳужум қилган ўзбекистонлик 10 ойга қамалди

    20.03.2021, 08:29

    Танзания тарихида илк бор аёл киши президентлик лавозимини эгаллади

    20.03.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.