Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

TEAM университети (TEAM) ва London South Bank University (LSBU) — икки университет ўртасида янги шартнома имзоланганлигини мамнуният билан эълон қилади.

Ушбу шартноманинг мақсади — LSBUнинг бир қатор бакалавриат курсларини, шу жумладан, TEAMда ўқитиладиган «Тадбиркорлик ва халқаро бизнес», «Тадбиркорлик ва рақамли инновациялар», «Тадбиркорлик ва креатив саноатлар» курсларини тасдиқлаш ниятидан иборат бўлиб, уларнинг якунида TEAM битирувчилари LSBUнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломини қўлга киритади (TEAM университети LSBUнинг барча расмий шартларини бажариши шарти билан).

Таъкидлаш жоизки, TEAM ва LSBU ўртасида 2020 йилда бошланган ҳамкорлик, Ўзбекистондаги биринчи тадбиркорлик университетини ташкил этишда аллақачон ўз самарасини берди.

LSBU ҳақида қисқача

LSBU 1892 йилда ташкил этилган. Ушбу университет ҳар йили QS рейтинги бўйича мунтазам дунёнинг Топ-750 рўйхатига киради, шунингдек, 2018—2019 йилларда талабаларни иш билан таъминлаш бўйича «Буюк Британиянинг энг яхши университети» деб тан олинган. 2016 йилда LSBU Times Higher Education Awards томонидан  «Йилнинг энг яхши тадбиркорлик университети» деб топилди.

TEAM ҳақида

TEAM university Ўзбекистондаги тадбиркорлик университетидир. Бу шахсий компаниялари ва стартапларини яратишга тайёр бўлган ҳамда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда фаол иштирок этадиган, тадбиркорлик тафаккурига эга битирувчиларни тайёрлайдиган университетдир. TEAM талабаларга нафақат бугун, балки тўрт йил ўтгач, ўқишни тугатгандан сўнг Ўзбекистон бозорида иш билан таъминлаш учун зарур бўлган назарий, амалий билимларни ҳам беришни мақсад қилган.

TEAM университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 241-сонли қарори билан ташкил этилган. Университет ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 0007-сонли лицензия асосида олиб боради. Қарорга мувофиқ, TEAM университетига бакалаврлар ва магистрларни тайёрлаш, шунингдек, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳуқуқи берилган. Университет дипломи Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

TEAMда таълим

TEAM университети талабаларга ўқишнинг биринчи йилида Халқаро умумтаълим курси (International Foundation Course)ни ўқишни таклиф этади, шундан сўнг талабалар қуйидаги учта йўналиш бўйича ўқишни давом эттиришади:

  • «Тадбиркорлик ва халқаро бизнес»;
  • «Тадбиркорлик ва рақамли инновациялар»;
  • «Тадбиркорлик ва креатив саноатлар».

TEAM тадбиркорлик олий таълим муассасаси сифатида муваффақиятли тадбиркорларнинг маҳорат, кўникма ва малакаларини, ўзига хос фикрлашини ривожлантиришга қаратилган концепцияга эътибор беради. Университетнинг таълим дастури 4 йиллик ўқишдан кейин муваффақиятли ва тез ишга жойлашишга қодир ва тайёр мутахассисларни етиштирадиган қилиб ишлаб чиқилган. Бунга Ўзбекистондаги етакчи компаниялар билан ҳамкорликни ўз ичига олган саноат соҳалари билан яқин алоқалар ҳамда ушбу ташкилотларда олиб бориладиган стажировка дастурлари орқали эришилади. TEAM университетидаги таълим стандартлари Буюк Британиянинг сифат мезонларига жавоб беради ва битирувчиларга нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда ҳам ўз меҳнат фаолиятини олиб боришга имконият яратади.

TEAM университетида талабаларга нуфузли ўқитувчилар жамоаси сабоқ беради. Унда бутун дунёдан келган амалий ва академик билимларга эга бўлган инсонлар, халқаро миқёсда тан олинган энг юқори даражадаги мутахассислар тўпланган. Умумий ўқитувчилар таркибининг 30 фоизи чет элликлардир.

Талабаларга штатдаги ўқитувчилардан ташқари, таклиф этилган маърузачилар — TEAM асосчилари Ҳикмат Абдураҳмонов ва Зафар Ҳошимов ҳамда васийлик кенгаши аъзоси Алан П. Франc дарс беради. Улар ўзларининг шахсий ва ҳаётий тажрибаларига асосланиб, талабаларни замонавий ишбилармонлик дунёсида тез-тез юзага келадиган турли хил қийин вазиятларда қарор қабул қилишга ўргатади.

TEAM кампуси

TEAM университети кампуси бу қулай синф хоналари, коворкинг ҳудудлари, очиқ жамоат жойлари ва автотураргоҳларга эга замонавий бинодир. Талабаларга унумли таълим олиш ва ўзларини қулай муҳитда намоён этиш учун барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, TEAM университети маъмурияти дунёдаги COVID-19 коронавирус пандемияси сабабли юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ўқув жараёнидаги хатарларни ва юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларни ҳисобга олади. TEAM университети онлайн, аралаш ва анъанавий тартибда ўқитишнинг мўлжалланган натижаларига эришишга имкон берадиган материалларни ишлаб чиқмоқда ва ўқув технологияларидан фойдаланишга тайёргарлик кўрмоқда.

TEAM кампуси фотосуратларининг тўлиқ галереяси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

TEAM университетида ўқишдан ташқари ҳаёт

TEAM бу нафақат таълимдир! Бу шунингдек, ўқишдан ташқари қизиқарли ва фаол ҳаёт ҳам демакдир. TEAM университети талабалари бўш вақтида ўндан ортиқ турли тўгаракларга, шу жумладан, мусиқа ва бадиий рассомчилик тўгаракларига қатнашишлари мумкин. TEAM ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзига ҳам катта эътибор беради. Талабалар турли хил спорт тадбирларида, жумладан, фитнес ва ёга машғулотларида, футбол ва баскетбол мусобақаларида, стол ўйинларида иштирок этиши мумкин.

Қандай қилиб TEAM талабаси бўлиш мумкин?

TEAM университетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  •  камида 5,5 балл (Overall 5.5; Writing 5.0) бўлган IELTS сертификатининг нусхаси ёки унинг эквиваленти;
  •  ўрта ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги шаҳодатнома нусхаси;
  •  паспорт нусхаси;
  •  www.registration.teamuni.uz сайтида тўлдирилган университет анкетаси (Application Form).
Ҳужжатларни топшириш тартиби тўлиқ онлайн режимда амалга оширилади.

TEAMда ўқиш нархи

TEAM университетида 1 ўқув йили учун шартнома нархи 38 348 000 сўмни ташкил қилади.

TEAM шартномани бўлиб тўлашнинг қулай шартларини таклиф этади. Шартнома 9 ой давомида, ҳар ойда тўланиши шарти билан бир ой учун тўлов миқдори 4 270 000 сўмни ташкил этади.

TEAM талабалари учун имтиёзлар

TEAM university талабаларга кенг кўламли таълим грантларини, шу жумладан, илмий натижалар учун грантлар ва шериклик грантларини тақдим этади. Universalbank, HM-Partners, Gross InsuranceKorzinka.uz ва Капиталбанк каби Ўзбекистоннинг етакчи ташкилотлари билан ҳамкорликда TEAM абитуриентлар учун таълим грантларини тақдим этади. Грантлар сони ва шартлари қисқа вақт ичида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2021—2022-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш аллақачон бошланган. Жойларнинг сони чекланган. Ғайратли ва муваффақиятга интилувчи талабалар жамоасига қўшилишга шошилинг. TEAMга ўқишга киринг!

Батафсил маълумот учун:

Ҳужжатларни тақдим этиш

Веб-сайт: www.teamuni.uz

Telegram: t.me/teamuni_uz

Instagram: teamuni_uz

Facebook: www.facebook.com/teamuni.uz/

YouTube: TEAM University 

Боғланиш учун: + 99871 200 20 60, + 99871 202 30 31 (душанбадан жумагача, соат 09:00 дан 18:00 гача)

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди