• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев шоли етиштириб, уни қайта ишлайдиган «TST Rice» корхонаси билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги «TST Cluster» кластери томонидан бунёд этилган шолини қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, «TST Rice» номли ушбу масъулияти чекланган жамиятда шоли етиштириш ва уни чуқур қайта ишлаш бўйича тўлиқ саноат занжири яратилган. 2020 йили 2,6 минг гектардан ортиқ ерда «Лазурний», «Искандар», «Мустақиллик», «Нукус» навларидан мўл ҳосил етиштирилган.

    Қайд этилишича, илгари шоликорлар фаолияти тарқоқ бўлгани учун тузук даромад ололмасди. Айниқса, шолини қайта ишлашда кўплаб муаммоларга дуч келинарди.

    Президентнинг 2021 йил 2 февралдаги «Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан сўнг соҳада сифат ўзгаришлари бошланди, самарадорлик ошди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «TST Rice» мажмуаси жойлашган майдон ҳам илгари ташландиқ жой бўлган. 27 миллиард сўмликдан зиёд лойиҳа туфайли ушбу 6 гектар ҳудудда замонавий мажмуа барпо этилди. У хирмон майдони, умумий сиғими 15 минг тонналик 2 та ёпиқ омбор, шолини тозалаш ва қуритиш цехи ҳамда қайта ишлаш заводини ўз ичига олган.

    Шолини тозалаш ва қуритиш цехи тўртта линия билан жиҳозланган. Уларнинг ҳар бири ёрдами бир сменада 120 тонна шолини қуритиш мумкин. Бу ерда бошқа дуккакли маҳсулотларни тозалаш ва қуритиш ҳам мумкин. Эътиборли жиҳати, мазкур цех кўмирда ишлайди.

    Шолини қайта ишлаш заводи Туркиянинг «Яшар Макина» компанияси ускуналари билан жиҳозланган. Улар ёрдамида энг юқори навдаги гуруч маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Чунки «ақлли» ускуналар гуручни нафақат катта-кичиклиги, балки ранги бўйича ҳам саралайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳозирги пайтда завод бир йилда 40 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга. Истиқболда режалаштирилган иккинчи босқич ҳам ишга туширилгач, корхона қуввати икки баробарга ортади.

    Бу ерда замонавий лаборатория ҳам бор. Бу ерда қабул қилинаётган шолининг намлиги, қуритиш ва қайта ишлаш жараёнлари, шунингдек, гуруч маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари доимий назорат қилиб борилади.

    «Даладан дастурхонгача» тамойили асосида иш юритаётган шоличилик кластерида 2021 йилда ҳосилдорликни 60 центнердан ошириш, хорижга 100 минг АҚШ доллари миқдорида гуруч экспорт қилиш режалаштирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «TST Rice» корхонасида 365 нафар, умуман, кластерда 8 минг 750 нафар аҳоли ишламоқда.

    «Мана, инсон ҳуқуқлари деймиз. Энг катта ҳуқуқлардан бири – иш билан таъминланиш. Бизнинг ҳамма ҳаракатларимиз шунга қаратилган. Одамларни ишли қилсак, аҳоли жон бошига даромадни кўпайтирсак, сотиб олиш қобилияти ошса, бошқа ҳамма ҳуқуқлар ўзи жой-жойига тушади. Шунинг учун Тошкент вилоятини ишсизлик минимал даражада бўлган ҳудудга айлантирмоқчимиз. Вилоятда бунинг учун ҳамма шароит бор», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Асосий эътибор экспортни кўпайтириш, янги бозорларни ўзлаштиришга қаратилмоқда. Хусусан, 2022 йили гуруч экспортини 500 минг АҚШ долларига етказиш мўлжалланган. Бундан ташқари, «TST Cluster» кластерининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган тўрт босқичли лойиҳаси доирасида 114 миллион долларлик тайёр тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари экспорт қилиниши кўзда тутилган.

    Шу ерда вилоят қишлоқ хўжалиги ва тўқимачиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

    Мавзуга доир:

    • «Экишдан олдин сотишни ўйлаш керак. Ерни тадбиркорга бериш зарур» — Шавкат Мирзиёев
    • «Адолатли ҳақиқатни халқимизга етказиб берасизлар, мен сизларга ишонаман» – Шавкат Мирзиёев ОАВ вакиллари билан учрашди

    18.03.2021, 17:48   Изоҳ (0)   15127
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Адолатли ҳақиқатни халқимизга етказиб берасизлар, мен сизларга ишонаман» – Шавкат Мирзиёев ОАВ вакиллари билан учрашди

    18.03.2021, 17:36

    «Тошкент вилоятига 119 трлн сўм йўналтирилади. Ҳали ҳеч бир вилоятда бундай марра олинмаган» — Президент

    18.03.2021, 17:12

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    18.03.2021, 16:47

    «Ўзгидромет» 19 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    18.03.2021, 16:35

    Фарғонада «мойка» ходими Жиззахдаги севган қизини кўргани бориш учун ўзганинг Lacetti’сини миниб қочди

    18.03.2021, 16:11

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида шамол тезлиги кучайиб, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади

    18.03.2021, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.