Фарғонада «мойка» ходими Жиззахдаги севган қизини кўргани бориш учун ўзганинг Lacetti’сини миниб қочди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, 15 март куни Фарғонадан олиб қочилган машина 16 март куни Жиззахда топилган. Lacetti эгаси ўз машинасини Бувайда туманидаги «Узун» маҳалласида жойлашган автомобиль ювиш шохобчасига ташлаб кетган.
2002 йилда туғилган «автомойка» ишчиси эса Жиззахдаги севган қизини кўриш учун машинани миниб қочган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда ижарачи йигит ўзи яшаб келган хонадон эгасининг машинасини олиб қочиб, ЙТҲга учрагани, шунингдек, Сергелида «мойка» ишчиси ўзига топширилган Nexia’ни йўлга ҳайдаб чиқиб, авария содир этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)