Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистоннинг Жеруй конидаги Талас олтин рудаси комбинати фаолиятига старт берди. Бу ҳақда Кремлнинг расмий веб-сайтига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Путин маросимда видеоалоқа орқали қатнашди. Шунингдек, очилиш маросимида «Альянс» гуруҳи раҳбари Муса Бажаев ва «ВТБ Банк» директори Андрей Костин иштирок этди.
«Олтин рудаси заводининг ҳамкорликда очилиши Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги яқин шериклик ва жадал ривожланиб бораётган алоқалардан далолат беради. ‘Жеруй’ лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш мамлакатнинг инвестицион салоҳиятини ривожлантиришга кучли туртки беришига ишонаман», — деди Садир Жапаров очилиш маросимида.
Россия Федерацияси раҳбарининг таъкидлашича, заводнинг ишга туширилиши ва ишлаши республика ғазнасига катта даромад келтирмайди, Қирғизистон йилига 70 миллион долларгача солиқ тўловларини олади. Шунингдек, у Талас олтин рудаси комбинатининг россиялик ва қирғизистонлик таъсисчиларга, инвесторларига, завод ходимларига, муҳандисларга ва ишчиларга мувофиқлаштирилган ҳамда самарали иш учун миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши ҳақидаги маълумотларни рад этганди. Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Мавзуга доир: Эронда янги катта нефть кони топилди
Изоҳ (0)