• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёда коронавирусга чалиниш даражаси ўсди, кексаларда қайта касалланиш хавфи юқори бўлиб чиқди, об-ҳаво COVID-19 тарқалишига таъсир қиладими? Коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Ўтган бир ҳафта ичида дунёда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ уч миллиондан ортиқ ҳолат аниқланди. Умуман олганда, касалланиш даражаси бундан аввалги етти кун мобайнидаги кўрсаткичга нисбатан 10 фоизга ўсган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ҳафталик эпидемиологик бюллетенида айтилади.

    Таъкидланишича, январь бошида касалланиш даражаси энг юқори кўрсаткичларга етган (бир ҳафтада қарийб 5 миллионта касалланиш ҳолати), сўнг эса — февралнинг иккинчи ярмида — у пасайиб, ҳафтасига 2,5 миллионта касалланиш ҳолатигача тушган.

    ЖССТ маълумотларига кўра, 8—14 март кунлари дунё бўйича 3 033 213 кишида вирус қайд этилиб, 58 698 киши вафот этган. 14 март ҳолатига жами касалланиш ҳолатлари сони 119 212 530 тани, ўлим ҳолатлари эса 2 642 612 тани ташкил қилган.

    Кўрсатилган даврда касалланишнинг ўсиши айниқса, Жануби-Шарқий Осиёда (ўсиш 19%), Ғарбий-Тинч океани минтақасида (19%) ва Шарқий Ўртаер денгизида (14%), шунингдек, Шимолий ва Жанубий Америкада (13%) сезиларли даражада бўлган. Ўлим даражаси Ғарбий-Тинч океани минтақасида (14%) ва Шарқий Ўрта Ер денгизида (7%) ўсган, аммо бошқа минтақаларда пасайган, шунинг ҳисобига дунёда ўлим даражаси 3 фоизга пастлаган.

    Эслатиб ўтамиз, Американинг Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Пандемия бошидан бери то 16 март, сешанба кунига қадар бутун дунёда коронавирус билан касалланиш бўйича 120 217 175 та ҳолат қайд этилди.

    Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият, айниқса, Европада ёмонлашмоқда. «Эпидемик вазият ёмонлашяпти. Аммо биз бироз секин бошланган вакцинация суръатларини оширмоқчимиз», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен. Бу ҳақда у COVID-вакцинация ҳақидаги рақамли сертификат лойиҳаси тақдимотида айтиб ўтди.

    Ушбу COVID-паспортлар июнь ўрталарига келиб жорий этилиши керак. Уларга, шунингдек, коронавирусга нисбатан тестлар ҳамда ўтказилган касаллик муддатлари ҳақидаги маълумотлар киритилади. Бундан ташқари, Еврокомиссия Евроиттифоқ таркибига кирмайдиган мамлакатлар томонидан берилган сертификатларни тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

    Касалланиш ҳолатларининг кўпайиши Франция ва Италияда яққол кўзга ташланмоқда. Францияда ўтган бир кеча-кундузда 38,5 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган бўлиб, бу 2020 йил 17 ноябрдан буён (ўшанда мамлакатда пандемиянинг иккинчи тўлқини кузатилиб, умуммиллий локдаун жорий қилинган эди) қайд этилган рекорд даражада ўсиш бўлди.

    Вакцинация кампанияси ва қатъий чеклов чораларига қарамасдан, Италияда ҳам COVID-19 билан боғлиқ мураккаб вазият юзага келди. Бу ерда сўнгги бир кун ичида 23 059 киши вирусга чалинган, бу аввалги кундан қарийб 3 минг нафарга кўп демакдир.

    65 ва ундан катта ёшдаги одамлар COVID-19 коронавирусини қайта юқтириб олишдан энг кам ҳимояланган, дейилади даниялик олимларнинг The Lancet илмий журнлаида чоп этилган тадқиқотида. У 4 миллионга яқин одам (Дания аҳолисининг 69 фоизи) томонидан топширилган 10 миллиондан ортиқ ПЗР-тестлар таҳлилига асосланган.

    «SARS-CoV-2’га қайта чалинишдан ҳимоя ишончли эканини ва бу кўпчилик одамларда бўлишини аниқладик. 65 ёшдан кичик бўлган ва табиий равишда касалланган аҳолида тадқиқот даврида вирусни қайта юқтириб олишдан ҳимоя даражаси 80 фоизни ташкил этди», — деди олимлар. 65 ёшдан катта одамларда эса ҳимоя кўрсаткичи 47 фоизга тенг.

    Олимларнинг қайд этишича, бундай маълумотлар кексаларнинг иммун тизимидаги ёшга боғлиқ ўзгаришлар — иммунитет қариши билан изоҳланади. Бу ўзгаришлар ҳам туғма, ҳам орттирилган иммун тизимига ва организм иммун реакциялари координациясига таъсир қилади.

    Коронавирус илиқ об-ҳавода камроқ тарқалиши илмий жиҳатдан исботланмаган, шу сабабли одамлар бундан кейин ҳам тавсия этилган чекловларга риоя қилиши керак. Бу ҳақда БМТга кирувчи Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) экспертлари маълум қилди.

    «Вирус совуқ, қуруқ шароитларда ва ультрабинафша нурларининг паст даражасида яшовчанлик хусусиятини яхши сақлайди. Аммо бу тадқиқотлар ҳозирча метеорологик омиллар вирус юқиши суръатларига бевосита таъсир қилишини кўрсатгани йўқ», — деди Жонс Ҳопкинс университети профессори, тадқиқот гуруҳи раҳбарларидан бири Бен Зайчик.

    Мисол сифатида у ўтган йили COVID-19 билан касалланишнинг авж нуқталари қуёшли ҳудудларда йилнинг илиқ даврида кузатилганини айтиб ўтди.

    Шу билан бирга, эксперт коронавирус вақт ўтиши билан мавсумий респиратор-вирусли касалликка айланишини тахмин қилди, уларда эса касалланиш чўққиси одатда куз—қиш даврига тўғри келади.

    «Респиратор-вирусли инфекцияларнинг мавсумийлигини аниқловчи асосий механизмлар етарлича ўрганилгани йўқ», — дея қўшиб қўйди у.

    Мавзуга доир:

    • AstraZeneca’нинг янги асоратлари аниқланди, Францияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, янги авлод вакциналари синалмоқда. Коронахабарлар
    • Россияда «африкача» штамм, Латвияда «угандача» штамм аниқланди, AstraZeneca’дан яна қайси давлатлар воз кечди? Коронахабарлар

    18.03.2021, 11:32   Изоҳ (0)   30464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден Путинни қотил деб атади ва «сайловларга аралашгани» учун ўч олиш билан таҳдид қилди. Россия элчиси АҚШдан чақириб олинди. Умумий маълумотлар

    18.03.2021, 10:19

    Европа Иттифоқи 30 йил ичида биринчи марта Хитойга қарши санкциялар жорий қилди

    18.03.2021, 08:58

    Меган Маркл шов-шувли интервьюдан кейин ўзини сиёсатда синаб кўрмоқчи. Буни эшитган Трамп яна президентлик учун курашишини айтди

    18.03.2021, 07:11

    Британиялик олимлар секин юрадиган одамларда COVID-19’дан ўлиш хавфи тўрт баравар юқорилигини маълум қилди

    18.03.2021, 06:47

    АҚШ Навальнийнинг заҳарланиши бўйича Россияга қарши киритган санкцияларини кенгайтирди

    18.03.2021, 06:35

    Коррупцияда айбланган Саркози яна бир бор судга тортилади

    18.03.2021, 00:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.