• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    COVID-19’ни инкор қилган Танзания президенти вафот этди. Маълумотларга кўра, у аввалроқ коронавирусга чалинган

    Танзания президенти 61 ёшли Жон Магуфули вафот этди. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Самия Сулуху Хасан маълум қилди, деб ёзади «РБК».

    Жон Магуфули

    Жон Магуфули
    Фото: Reuters

    Аввалроқ Танзания мухолифати раҳбари Тунду Лиссу президентнинг коронавирус билан касаллангани ва қўшни давлат Кенияда касалхонага ётқизилгани ҳақида айтганди.

    Аммо президент ўлимининг расмий сабаби сифатида юрак билан боғлиқ муаммолари келтирилди. «Президент Жон Магуфули 10 йилдан бери азоб чекиб келаётган юрак хасталиги туфайли вафот этди», — дейилади мамлакат вице-президенти Самия Сулуханинг баёнотида.

    Магуфули мамлакатда чекловлар жорий қилишдан бош тортган ва тиббий ниқоб тақмаганларни олқишлаган. Инфекция тарқалишига қарши курашишнинг илмий усуллари ўрнига, президент танзанияликлардан COVID-19 устидан ғалаба учун ибодат қилишни сўраган ва «коронавирус — иблис» деб таъкидлаган.

    Танзания давлатида 2020 йил баҳорида 509 нафар кишида коронавирус касаллиги қайд этилган, 21 киши касалликдан вафот этган. Бироқ 2020 йил июнь ойининг бошларида Жон Магуфули мамлакатда касаллик чекинганини ва Танзания яна сайёҳларни қабул қилишга тайёрлигини расман эълон қилган. Коронавирусга қарши намоз билан бирга, профилактика сифатида у доривор ўтлар, буғ муолажалари, занжабил ва пиёз аралашмасидан фойдаланишни таклиф қилган. Ўшандан бери мамлакатда коронавирус билан касалланиш статистикаси олиб борилмаган.

    Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи бирдамлик жамғармаси Танзанияга коронавирус пандемияси ва унинг иқтисодий оқибатларига қарши курашиш учун маблағ ажратган. Ушбу маблағлар шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишга, вакциналар, дори-дармонларни ишлаб чиқаришга, аҳолини эмлаш ва коронавирус тарқалишига қарши қаратилган бошқа тадбирларга сарфланиши керак эди.

    Бироқ эпидемия билан курашиш учун пул олганидан сўнг, Танзания ҳукумати мамлакатни коронавирусдан холи деб эълон қилган.

    Январь ойи охирида Магуфули танзанияликлардан «тажриба қуёнчаси сифатида фойдаланилишини» истамагани учун аҳолининг эмланмаслигини эълон қилди. «Агар оқ танлилар фойдали вакцина яратишга қодир бўлганда эди, улар ОИТС, саратон ва силга қарши вакциналарни ҳам топган бўларди», — дея вакциналарни хавфли деб атаган ва уларнинг иш беришига шубҳа билан қараган.

    Февраль ойининг охиридан бошлаб Магуфули омма олдида кўринмай қолган. Мамлакат расмийлари мухолифатнинг президент коронавирус туфайли оғир касал бўлиб қолгани ҳақидаги даъволарига оид ҳеч қандай маълумот тарқатмаган. Танзания оппозициясининг етакчиси Лиссу 15 март куни ўз манбаларига асосланиб, президент COVID-19 фонида сунъий нафас олдириш аппаратига уланганини айтган.

    Маълумот учун, Магуфули 1959 йил 29 октябрда республиканинг шимоли-ғарбий қисмида туғилган. Математика ва кимё бўйича педагогик маълумотни эгаллаган Магуфули нафақат маҳаллий университетларда, балки Буюк Британиянинг Салфорд университетида ҳам ўқиган ва у ерда 1994 йилда кимё бўйича магистр даражасини олган.

    1995 йилда Магуфули биринчи бўлиб ўзи туғилган ҳудуд парламентига сайланди, шу билан бирга сиёсатчи қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Кейинчалик у меҳнат вазири, қурилиш вазири, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш вазири лавозимларида фаолият юритган. Магуфули 2015 йилда Танзаниянинг бешинчи президенти этиб сайланган эди.

    Аввалроқ Танзанияда мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш тақиқлаб қўйилгани ҳамда эчки ва папайяда ҳам коронавирус аниқлангандан сўнг ушбу мамлакат Соғлиқни сақлаш миллий лабораторияси раҳбари ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди.

    18.03.2021, 11:55   Изоҳ (0)   17136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёда коронавирусга чалиниш даражаси ўсди, кексаларда қайта касалланиш хавфи юқори бўлиб чиқди, об-ҳаво COVID-19 тарқалишига таъсир қиладими? Коронахабарлар

    18.03.2021, 11:32

    Байден Путинни қотил деб атади ва «сайловларга аралашгани» учун ўч олиш билан таҳдид қилди. Россия элчиси АҚШдан чақириб олинди. Умумий маълумотлар

    18.03.2021, 10:19

    Европа Иттифоқи 30 йил ичида биринчи марта Хитойга қарши санкциялар жорий қилди

    18.03.2021, 08:58

    Меган Маркл шов-шувли интервьюдан кейин ўзини сиёсатда синаб кўрмоқчи. Буни эшитган Трамп яна президентлик учун курашишини айтди

    18.03.2021, 07:11

    Британиялик олимлар секин юрадиган одамларда COVID-19’дан ўлиш хавфи тўрт баравар юқорилигини маълум қилди

    18.03.2021, 06:47

    АҚШ Навальнийнинг заҳарланиши бўйича Россияга қарши киритган санкцияларини кенгайтирди

    18.03.2021, 06:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.