Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда яна 53 та «обнал фирма»ни аниқлагани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: ДСҚ матбуот хизмати

Фото: ДСҚ матбуот хизмати

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу «шубҳали» корхоналар билан ҳамкорлик қилган компанияларнинг 1733 таси томонидан асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаси 87,3 миллиард сўмни ташкил этган ва бунга тузатиш киритилади. Бу ҳақда уларнинг шахсий кабинетларига тегишли хабарномалар юборилган.

Шунингдек, асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммаси бўйича 1 майгача қайта ҳисобот ихтиёрий топширилган тақдирда, мазкур корхоналар мансабдор шахслари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилмаслиги маълум қилинган.

«Таҳлика-таҳлил» автоматлаштирилган тизими натижаларига кўра, «шубҳали» корхоналарнинг айрим контрагентларида солиқ аудити ўтказилиши мумкинлиги ҳам билдирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда миллиардер Гаутам Аданининг янги лойиҳасига қарши оммавий намойишлар авж олди
Спорт
Камерун терма жамоаси юлдузи Андре Онана мураббий билан келишмовчилик сабаб ЖЧ—2022 ни тарк этди
Маҳаллий
Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилаётгани маълум қилинди