Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги ФИФА танаффуси доирасида 22—30 март кунларида йиғин ўтказади.
Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаши ўйинлари учун тайёргарлик вазифа ўтайдиган йиғинга 29 нафар футболчини жалб қилди.
ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, айрим футболчилар клуб ўйинларидаги иштироки сабаб қайдномада ўзгаришлар юзага келиши мумкин.
Дарвозабонлар: Жавоҳир Илёсов («Локомотив»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Элдор Суюнов («Пахтакор»);
Ҳимоячилар: Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Иброҳимхалил Йўлдошев (барчаси «Пахтакор»), Ислом Тўхтахўжаев («Қизилқум»), Санжар Қодирқулов, Ислом Қобилов (иккиси «Локомотив), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Азим Аҳмедов («Навбаҳор»);
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков (иккиси «Шабоб ал-Аҳли»), Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Ҳожимат Эркинов, Humoюнмирзо Иминов, Сардор Собирхўжаев, Сардор Рашидов, Аброр Исмоилов (барчаси «Пахтакор»), Санжар Шоаҳмедов (ОКМК), Достон Ҳамдамов («Ҳатта», БАА), Остон Ўрунов («Уфа», Россия), Ойбек Бозоров («Насаф»);
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Женоа», Италия), Шаҳзод Убайдуллаев («Шахтёр Солигорск», Беларусь), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Игор Сергеев («Ақтўбе», Қозоғистон).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)