«Ювентус» 2021 йилнинг ёзидаёқ жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан хайрлашиши мумкин.
СпортМедиасетънинг хабар қилишича, клуб 60 миллион евролик таклиф бўладиган бўлса, Роналдуни қўйиб юборишга тайёр. 36 ёшли футболчига ПСЖ, «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», MLS ва араб клубларидан қизиқиш бор.
El Chiringuito’га кўра футболчининг агенти Жорже Мендеш «Реал» билан музокаралар олиб бормоқда. Улар Роналдунинг Мадридга қайтишини муҳокама қилмоқда.
«Ювентус» Роналдуни 2018 йилнинг ёзида 117 миллион евро эвазига «Реал»дан сотиб олганди. Аммо туринликлар уни олиб келишдан кўзлаган асосий мақсад — Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятли иштирок этиш борасида уч мавсумдан бери омадсиз ҳаракат қилмоқда.
Роналдунинг маоши йилига 31 миллион еврони ташкил қилади, бу эса коронавирус туфайли юзага келган инқироз вақтида клуб учун оғирлик қилмоқда.
Аввалроқ қатор Италия ОАВ Роналду ёзда «Ювентус»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)