Футбол бўйича Европа Лигасининг 1/8 финал дастлабки ўйинлари 11 март, пайшанба куни бўлиб ўтди.
УЕФА мазкур учрашувлар якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогар тўрт нафар футболчи номини маълум қилди.
Унга кўра, қуйидаги футболчилар ғолиблик учун кураш олиб боради:
- Душан Тадич («Аякс») — «Янг Бойз»га қарши ўйинда (3:0) 1 та гол;
- Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») — «Динамо Загреб»га қарши баҳсда (2:0) 2 та гол;
- Лоренцо Пеллегрини («Рома») — «Шахтёр»га қарши беллашувда (3:0) 1 та гол ва 74% узатмалар аниқлиги;
- Роберто Сольдадо («Гранада») — «Молде»га қарши учрашувда (2:0) 1 та гол.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)